Инсон юраги тўғрисида 20 та маълумот 1. Ўртача катта ёшдаги инсон юраги, тахминан дақиқасига 72 марта, кунига 100 000 марта, йилига 3 600 000 марта ва ҳаёти давомида 2.5 млрд марта уради.
2. Ўртача давомийлигидаги ҳаёт мобайнида юрак ўтказадиган қонга тенг бўлган миқдорда сувни тўкиб юбориши учун, ошхонадаги сув крани 45 йил давомида тўхтовсиз ёқув туриши керак.
4. Ҳар куни юрак машинада 32 км масофани босиб ўтиш учун керакли бўлган энергияни ишлаб чиқаради, бутун ҳаёт давомида ишлаб чиқарилган энергия, Ойга бориб келиш учун етади.
5. Юрак ўзининг шахсий электр импульсларини ишлаб чиқарганлиги сабабли, у хаттоки танадан олиб ташланганида ҳам, етарлича кислород қабул қилгунча ураверади.
6. Она қориндаги боланинг юрак қисқариши частотаси (пульс) катта одамникидан, тахминан 2 баравар тез, бу ўртача дақиқасига 140 та уришга тенг. Бола ёши 12 хафтага тенг бўлганда, унинг юраги кунига 28 литр қон ўтказади.
7. Юрак организмнинг деярли барча 75 трлн ҳужайраларини қон билан таъминлайди. Қон билан таъминлаш фақатгина кўз устки пардаларида бўлмайди.
8. Ўртача давомийликдаги ҳаётда юрак 5.7 млн литр қон ўтказади.
9. Қоннинг 5%и юракда, 15-20%и мияга ва нерв системасига боради, 22%и эса, буйрака боради.
10. Юрак уруши, юрак клапанлари ёпилганида юз беради.
11. Юрак бўйида бўлишдан 4 хафтадан кейин урушни бошлайди ва умрнинг охиригача давом этади.
12. Янги туғилган бола қон айланишида тахминан 1 пиёла қонга эга.
13. Қадимги мисрликлар фикрлашича, юрак ва бошқа асосий органларнинг ўрнини ўз хоҳиш бўйича ўзгартириш мумкин.
14. Платон айтиб ўтишича, фикрлаш мияда, эҳтирослар эса – юракда пайдо бўлади.
15. Кокаин юракнинг электр фаоллигига боғлиқ ва артериялар қисилиб қолишини келтириб чиқаради, бу эса ўз навбатида, хатто соғлом инсонларда ҳам, инфаркт ёки инсультга сабаб бўлиши мумкин.
16. Одатда аёл юраги эркак юрагига нисбатан тезроқ уради. Эркак юраги тахминан дақиқасига 70 марта урса, аёл юраги 78 марта уради.
17. Тана тинч ҳолатда бўлганида, қон юракдан буйраккача ва аксинча боришига 6 секунд, миягача ва миядан юраккача атиги 8 секунд, бармоқларгача ва улардан юраккача бориш учун 16 секунд вақт талаб этилади.
19. Хиослик врач Erasistratus (эрамиздан аввалги 304-250 йй), юрак насос каби вазифани бажаришини билган, илк инсон эди.
20. Гален даъво қилардики, юрак ўзи қон ишлаб чиқади. Бироқ Уильям Харвининг қон айланиш тизими тўғрисидаги 1616 йилдаги кашфиёти кўрсатдики, инсон организмида чегараланган ҳажмдаги қон мавжуд, ва у организм бўйлаб айланади.