Ҳиндистоннинг Тамил-Наду штатида мўъжиза содир бўлди, деб ёзади Mirror нашри. Мегхала исмли фермер хўжалигида уч кўзли бузоқча дунё келди. Ушбу воқеани фермер Худонинг совғаси деб атамоқда. Бузоқчага Шива номини беришди. Фермернинг сўзларига кўра, бир кунда юзлаб одамлар бузоқчага тегиниб кўриш учун ташриф буюришмоқда. Ташриф буюрувчилар уни омад тилсими деб ҳисоблашмоқда.