Статистика |
Hozirda saytda: 5 Mexmonlar: 5 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Fevral » 28 » Ҳинд шифокорлари ўзбек болаларини бепул кўрикдан ўтказди
13:51 Ҳинд шифокорлари ўзбек болаларини бепул кўрикдан ўтказди |
"Оилада саломатлик” акцияси доирасида Тошкентда ҳиндистонлик шифокорлар бепул кўриги ташкил этилди. 25-27 феврал кунлари «Аёллар кенгаши» РЖБ томонидан ўтказилган «Оилада саломатлик» акцияси доирасида Тошкент шаҳрида Ҳиндистондан ташриф буюрган шифокорлар, нейрохирург Вариндера Паул Сингх, болалар кардиожарроҳи Митху Жотхи ва болалар отолорингологи Амит Кишоре иштирокида бепул кўриклар ўтказилди. Акция Фонд Форум, «Аёллар кенгаши» РЖБва «Salusvita» тиббий соғломлаштириш мажмуаси ва «Salvesis» тиббий компанияси кўмагида ташкил этилди. Тошкентга ташрифлари чоғида шифокорлар 400 нафар беморни кўрикдан ўтказиб, ҳар бирларига индивидуал даво курсини ҳамда керакли дори воситаларини тайинладилар. Ҳинд шифокорлари мана шундай акциялар ёрдамида кўпгина беморлар ўз саломатликларини тиклаб олишлари мумкинлигини таъкидлаб ўтдилар.
Доктор Амит Кишор (Ameet Kishore) – болалар отоларингологи. Эдинбург қироллик жарроҳлик коллежини тамомлаган (Шотландия, Буюк Британия), кўпгина нуфузли мукофотлар совриндори, турли тиббий жамиятлар аъзоси ва қатор илмий мақолалар муаллифи. Доктор Ameet Kishore отоларингологияда, микрохирургия ва эндоскопияда жуда катта тажрибага эга.
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 771 |
| Рейтинг: 5.0/4 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|