Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги Ўзбекистон Молия вазирлиги билан ҳамкорликда имтиёзли шароитларда нафақа бериш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқариш, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларини қўллаш тартиби тўғрисидаги кўрсатмага ўзгартириш киритди.«Правда Востока»нинг ёзишича, имтиёзли равишда ёшга қараб нафақага чиқиш ҳуқуқи бериладиган экспедициялар, партиялар, отрядлар, участка ва қўшилмалар ишчилари ва мутахассислари иштирок этадиган рўйхатдаги ишлардан ўрмонга оид ишлар чиқариб юборилди. Ғишт терувчи усталардан имтиёзли нафақа таъминоти фақат қурилишда ва метрополитен таъмири ишларида доимий банд бўлган ишчиларга жорий этилади. Ҳужжатда, шунингдек, битумчилар, камнетесчилар ва пардозловчи-силлиқловчилар имтиёзлари ҳам бекор қилинган.