SHERLAR.BIZ Sheshanba, 16.04.2024, 15:58
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 11 » Импорт товарларини олиб киришга чек қўйиладими?
20:58
Импорт товарларини олиб киришга чек қўйиладими?
Эшитишимча, энди юртимизга чет элдан савдо сотиқ учун маҳсулотларни олиб кириш тўхтатилар эмиш. Шу ростми? Илтимос батафсил маълумот берсангиз...
Т.Асадуллаев, Андижон вилояти.

Яқинда Президентимиз томонидан қабул қилинган "Мамлакатимизда ишлаб чикарилган маҳсулотларнинг рақобатдошлилигини янада ошириш ва товарларни республикага ноқонуний олиб киришга карши курашни кучайтириш тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган бандлар билан қуйида танишишингиз мумкин.

Қарордан мақсад:
Республикага ноқонуний олиб кирилган ва қалбакилаштирилган товарларни сотишга қарши курашни ташқи савдо фаолиятини тартибга солишнинг халқаро амалиётда умумэътироф этилган усулларини қўллаш асосида янада кучайтириш, мамлакатимиз корхоналари томонидан ички ва ташки бозорларда рақобатдошли бўлган, юқори сифатли истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш.

КЕСКИН ҚИСҚАРТИРИЛАДИ
Қарорда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимовга Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда импорт буйича олиб кирилаётган истеъмол товарлари рўйхати ва номенклатурасини танқидий назарда кўриб чиқиб, қабул қилинган мақсадли дастурлар доирасида мамлакатимиз корхоналари томонидан озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш кўламлари ва ассортиментини кенгайтиришни назарда тутган ҳолда, бундай товарларни олиб кириш ҳажми ва рўйхатини кескин қисқартиш буйича 1 мартгача Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш вазифаси юклатилган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига Давлат солиқ қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига махсус назорат идентификация белгилари куйилган истеъмол товарлари руйхатини қўшимча равишда кенгайтириш бўйича таклифлар киритиши лозимлиги таъкидлаб ўтилган.

Бундан ташқари, қарорда белгилаб қўйилишича, эндиликда:

2013 ЙИЛ 1 АПРЕЛДАН БОШЛАБ:
Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб кираётган ёки транзитини амалга ошираётган юк ташувчилар чегарани кесиб ўтган жойидаги божхона органларига ўтказилаётган товарлар тўғрисидаги маълумотни, шу жумладан уларнинг номи, миқдори, вазни ва юклар қиймати, шунингдек товарларни тавсифлаш ва кодлашнинг уйғунлаштирилган тизимига мувофиқ уларнинг кодлари ҳақидаги маълумотни тақдим этишлари шарт.

1 ИЮЛДАН БОШЛАБ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган руйхатларга мувофиқ республикага олиб кириладиган озиқ-овқат товарлари, шахсий гигиена буюмлари ва бошқа истеъмол товарларида уларни ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан қўйилган давлат тилидаги товар маркировкаси бўлиши шарт.

Шунингдек 2013 йилнинг 1 апрелидан бошлаб, импортёрлар-тадбиркорлик субъектлари томонидан божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш учун экспорт юк божхона декларациясини мажбурий равишда тақдим этиш тартиби жорий этилади.

БОЖХОНА ПОСТЛАРИ РАҲБАРЛАРИ ОГОҲЛАНТИРИЛАДИ
Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига автомобил ва темир йул транспортида ташиладиган юкларни пухта божхона текширувидан ўтказишни ҳамда республика худудига товарлар ва қалбакилаштирилган маҳсулотларни ноқонуний олиб киришга чек қўйишни таъминлаган ҳолда божхона чегараси орқали истеъмол товарлари олиб кирилиши устидан бож­хона назорати кучайтириш вазифаси юклатилади.

Шунингдек, божхона постларининг раҳбарлари келгусида республика ҳудудига товарларни ноқонуний олиб кириш фактлари аниқланган ҳолларда уларга нисбатан қонун хужжатларига мувофиқ қатъий жавобгарлик чоралари қўлланилиши ҳақида огоҳлантирилади.

НОҚОНУНИЙ ТОВАРЛАР САВДОГА ЧИҚАРИЛМАЙДИ
Қарорга биноан, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига, Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятлар ва жиноий даромадларнинг легаллаштирилишига қарши курашиш департаментига Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда қалбакилаштирилган ва ноқонуний олиб кирилган товарларнинг чакана савдода сотилишига йўл қўймаслик юзасидан аниқ кўшимча чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси топширилган.

Бордию товарларни ноқонуний олиб кириш ҳамда қалбакилаштирилган ва ноқонуний олиб кирилган маҳсулотларни сотиш фактлари аниқланган тақдирда ҳуқуқбузарларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш буйича белгиланган тартибда тақдимномалар киритилиши лозимлиги айтиб ўтилган.

ЎЗИМИЗНИНГ МАҲСУЛОТЛАРГА ЭЪТИБОР КУЧАЙТИРИЛАДИ
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 2013 йил 1 мартдан Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси, шунингдек ҳудудий ва тармоқ саноат ярмаркаларини ўтказиш доирасида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган истеъмол товарлари ярмаркаларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилингани ва Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси дирекцияси зиммасига Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси, шунингдек ҳудудий ва тармоқ саноат ярмаркалари доирасида тузилган истеъмол маҳсулотлари етказиб бериш шартномаларини руйхатдан ўтказиш вазифаси юклатилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда мамлакатимизнинг истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи ишлаб чиқариш корхоналарида ISO-9001 стандартларига мувофиқ сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш графикларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун 2013 йил 1 мартгача Вазирлар Маҳкамасига киритиши лозимлиги айтиб ўтилган.

ШУНИНГДЕК...
Белгилаб қўйилишича, эндиликда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси, шунингдек ҳудудий ва тармоқ саноат ярмаркалари доирасида корхоналар ва ташкилотлар томонидан ватанимизда ишлаб чиқарилган истеъмол товарларини харид қилиш барча маҳаллий истеъмолчилар учун қўшимча тендер савдоларини ўтказмасдан тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга оширилади.

ФАКТ:
Ўтган 2012 йилда республикамиз божхоначилари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 24 минг 179 та қонунбузарлик ҳолатларида 107,6 млрд. сўмдан ортиқ қийматдаги товар-моддий бойликларларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.

ovoza.com

Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 729 | | Рейтинг: 5.0/22
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz