SHERLAR.BIZ Sheshanba, 15.10.2024, 20:08
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 3
Mexmonlar: 3
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » May » 1 » Ҳилол Насимов: “Актёрларни тошбўрон қилишмасин деб салбий ролларни ўзим ўйнайман”
02:04
Ҳилол Насимов: “Актёрларни тошбўрон қилишмасин деб салбий ролларни ўзим ўйнайман”
"Ёдгор”, "Фақат ғалаба”, "Таҳдид”каби кўплаб фильмлари билан халқнинг кўнглидан жой олган режиссёр Ҳилол Насимовнинг давлат буюртмаси асосида суратга олинган "Алданган аёл” ва"Тубанлик” фильмлари намойиш этилди-ю, исми тиллардан тушмай қолди. Бу фильм борасида фикр билдириб таҳририятимизга қўнғироқ қилаётганлар мухлислар бисёр. Мухлисларни ва ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олиш учун Ҳилол Насимовни суҳбатга чорладик.

— Режиссёр сифатида актёрларга қўядиган биринчи талабингиз?
— Персонаж дунёсига ўзимни қўйиб кўраман, унинг кечинмаларини ўзимдан ўтказаман ва шундан келиб чиқиб қайси актёр шу образни ёритиб бера олишини ўйлайман. Айниқса танловга катта аҳмият бераман. Кўпчилик актёрлар Ҳилол Насимов фильмида бир марта ўйнаган актёрни бошқа чақирмайди, дейишади. Ундай эмас, шунчаки персонажнинг феълига қараб актёр танлайман. Тўғри танланган актёрлар жамоаси яратилаётган фильмнинг эллик фоиз ютуғи демакдир.

— Импровизацияга ҳам йўл берасизми?
— Актёр импровизация қилса, жонли ижро пайдо бўлади. Ҳеч қачон актёрларни мажбурламайман. Лекин баъзи актёрлар битта қолипга тушиб қолишган бўлишади, барча фильмларда битта элемаентларни такрорлашади, шунда баъзи ҳолатларни кўрсатиб беришим мумкин. Агар озгина импровизация бўлмаса эпизод экранда ўта қуруқ кўринади.

— "Тубанлик” фильмида сиз учун энг оғир кечган саҳна қайси бўлди?

— Фильмда бош роль ижрочиси Зиёда Худойқулова ва унинг атрофидаги болаларни фильм муҳитига тушириш бироз қийин кечди. Лекин бизда режа бор, вақт чегараланган. Қолаверса, мавзу жиддий, худди қилични дамида юргандек бўласиз. Озгина адашсангиз томошабинда тескари таассуот юзага келиши мумкин. Шу сабаб ҳар бир мавзуга эҳтиёткорлик билан ёндашишимизга тўғри келди.
Очиғи, эпизодлар жиддий бўлгани учун фильмнинг бошидан охиригача актёрлар ҳам, оператор-у, режиссёрлар ҳам, суратга олиш жараёни ҳам ўта жиддий ўтди. Ҳамма ўз персонажининг дунёси билан банд бўлди. Айниқса онаси қизни қочириб юбормоқчи бўлган саҳнада аммаси келиб қолади. Ўшанда қизнинг дадаси онасини бўғиши, ўн беш ёшли қиз "адажон, ойимни урманг” деб дод солиши керак. Шу саҳна ҳеч ўхшамайди-да! Актирса қизнинг онаси суратга олиш жараёнида доим ёнида юрарди. Шунда мен "онасини чақиринглар, ўзим бир уриб, бўғай, балки шунда бу қиз ростакамига йиғлар” — дедим жаҳлим чиқиб (кулади).

— Онасини ростдан ҳам урдингизми?

— ... (кулиб) Бу ёқда қизнинг отасини ўйнаган актёр Эгамберди Раҳимов "мен аёлларни урмайман” деб туриб олган. "Э-э, урасиз! Аёлларни урмасангиз ҳам, персонажни урасиз!” дедим. Шунда бу саҳнанинг жонли чиқишига Лола Элтоева ёрдам берди. Лола Элтоева дод солиб шунақа йиғладики, суратга олиш жараёнидагилар ҳам йиғлаб юборишди. Энг қийин кечган саҳналардан бири - бу қизнинг ўлим саҳнаси. "Қизингизнинг сўнгги тилагидир бу” дейилганда Лола Элтоева шунақа йиғладики, суратга олиш тўхтаганда ҳам ўзини босолмади. Яхши ҳамки, шифохонада эдик, дарҳол дори ичиришди. Шунда ҳам тинчлана олмагандан кейин "бир нима бўлиб қолмасин қизни чақиринглар” дедим. Дарҳол актриса қизни олиб келишди. Лола қизни бироз бағрига босиб ўтиргандан кейин сал ўзига келди.
Яна бир эпизод ҳақида гапирмасам бўлмайди, фильмда таъқиқланган молларни чегарадан олиб ўтиш саҳнаси бор. Аслида суратга олиш учун олдиндан жойларни белгилаб, ускуналарнинг қаерга жойлаштиришни ҳам аниқлаб келгандик. У шаҳардан салкам 55 километр узоқликда. Эртаси куни борсак кечаси билан сув тошиб, биз мўлжаллаган жойни тизза бўйи сув босибди. Қайтиб кета олмаймиз, амаллаб ярмини бир жойда, қолган ярмини бошқа жойда суратга олдик. Тонг ёриша бошлаяпти. Бизга тун керак. Болани ўйнаган актёр чарчаб ҳолдан тойган, бақираверганидан томоғи қуриб бўлган. У ўзимнинг ўғлим бўлгани учун аламимни ундан оламан. Асабийлашганимдан ўғлимга "йиғла!” деб бақираман. Бир маҳал тепада турган чироқчи йигит дод солиб ”бўлди қилинглар-ей” деб бақириб қолди. Қараса, чироққа ўзини урган барча пашшалар чироқ устасини юзни таниб бўлмайдиган даражада чақиб ташлашибди. Унинг юзига алланарсалар суртиб ўзига келтиришди. Яқин ўртада на бирор дўкон, на бозор бор. Ҳамманинг қорни оч... Шунақа қийин жараёнларда гуруҳимиз аҳил ва фидойи бўлгани учун буларнинг барини енгиб ўтдик.

—Фильм мавзуси ҳатто катталарга ҳам оғирлик қилди...
— Агар мавзу бадиий тўқима бўлганида бошқачароқ ёндашишимиз мумкин эди.

— Наҳотки, ўз фарзандига шунчалик ёмонликни раво кўрадиган одамлар бор бўлса?
— Бор экан. Менга шу фильмни тайёрлашни топширишганда мен ҳам "бўлиши мумкин эмас, жуда унчалик эмасдир” деб ишонмагандим. Шунда менга жиноий ишларнинг ҳужжатларни кўрсатишди. Ишонасизми, Тошкент шаҳрининг ўзида 65 ёшли киши 15 ёшли қизга уйланган! Бу нарсаларни кўрсатиб, одамларнинг кўзини очиш кераклигини шунда тушундим. Сценарийни ёздим, киносинов бошланди. Эркин Комиловни ҳам таклиф қилиб, сценарийни бердик. Эртаси куни Эркин ака кела солиб "Эй, Ҳилол наҳотки шу воқеа ҳақиқатан бўлган?” дейдилар. "Бўлган, Эркин ака” дедим. "Олтмиш беш ёшда-я! Ахир мени тошбўрон қилиб юборишади-ку, буни ўйнасам. Кечаси билан ухлолмай чиқдим” дедилар. "Буни кимдир кўрсатиши керак-ку,” дедим. "Майли, ўйлашиб кўрамиз, яна кимлар проба беряпти?” деб сўрадилар. Сизни ёшингиздан ўн-ўн беш ёш фарқ қиладиган актёрлар дедим. Шу пайт киносиновга актриса қиз кириб келди. Эркин ака "Ҳилол, бу ким?” дедилар шивирлаб. Бу ўша қиз деганимдан кейин "Мен шунга уйланаманми?” дедилар ҳайратларини яширолмай. Демоқчиманки, фильмнинг ҳали экран юзини кўрмаган варианти кўплаб пьесаларда, фильмларда турли ролларни ўйнаган тажрибали актёрга шунчалик таъсир қилгандан кейин, бошқаларни қўяверасиз.

— Эркин Комилов рози бўлмадиларми?
— Уларнинг фикридан келиб чиқиб ёшроқ актёр танлашга қарор қилдим. Шунга ҳам одамларнинг муносабатини кўрдингиз-ку! Фильм 8 ой экрандан тушмади. Одамлар кинотеатрларга оқиб келишди. Андижон вилоятидаги премьерасига вилоят раҳбарлари таклиф қилишди, актёрлар билан бирга бордик. Ўша пайтдаги вилоят ҳокими биз билан бирга фильмни томоша қилиб, ўн дақиқача ўзига келолмай қолди. Кейин "айнан шу фильмда кўрсатилган нарсалар бизда болалаяпти. Бу фильмни ҳар бир туманга олиб бориб кўрсатиш керак” деди. Кейин ҳар бир туманга бориб, маҳаллий ҳокимият аъзолари, имом хатиблари, ёш қизларга уйланган оилалар-у, турли оқимларга эргашаётганларни тўплаб барчасига кўрсатишди.Бир мухлиснинг айтишича йигирма беш ёшли жиянини ўн беш ёшли қизга фотиҳалаб қўйишган экан. Фильмни кўрганидан кейин ўша йигит "бу йил уйланмайман, қиз ҳали жуда ёш” дебди. Бўлмаса, бу мавзуда жуда кўп гапирилган, ёзилган. Лекин фильмнинг таъсирни кўряпсизми? Қизини ёш узатмоқчи бўлганлар ҳам фильмни кўриб фикридан қайтганини ҳам эшитдик.

— Андижонлик бир киши таҳририятга қўнғироқ қилиб "Мирза Азизов қўлимга тушса боплаб дўппослайман” деди. Фильмдаги Мирза Азизов билан келинчак саҳнасини кўрсатиш шартмиди?

— Кино, бу – тасвирий санъат. Минг марта эшитгандан, бир марта кўрган маъқул дейишади-ку. Масалан "Алданган аёл” фильмини намойиш қилганимизда аёлни хўрлаш саҳнаси ҳақида ҳам кўпчилик эътироз билдирганди. Лекин биз ўшанда ҳам силлиқлаганмиз! Ўша ҳолат бор-йўғи бир жангари томонидан кўрсатилган. Лекин шу даража хор бўлган аёллар борки, тасаввур ҳам қила олмайсиз. Фильмдан олдин аёллар қамоқхонасига бордим, маҳбусалар билан суҳбатлашдим. Бир оиланинг бекаси бўладиган сухсурдек аёллар қимтинибгина нималарни кўрганини гапириб беришди. Бу даҳшат! Бадиий кенгашда ҳам ўша саҳналар учун иккиланишди, лекин уни кўрсатмасак бўлмасди. Японияда ўтказилган Халқаро антитеррор мавзудаги семинар "Алданган аёл” фильми билан очилди. Кўриб турганингиздек, бўлиб ўтаётган воқеаларни томошабин яққол кўз олдига келтириши учун бу мавзуни озгина бўлсада кўрсатиш керак, деб ўйлайман.

— "Алданган аёл”даги салбий ролни ўзингиз ўйнаганингиз сабаби нимада?
— Ўзингиз айтдингиз бир киши "Мирза Азизовни топсам, ураман” деб юрганмиш деб. Актёрларни тошбўрон қилишмасин деб ўзим ўйнаб қўя қолдим-да (кулади). Бу ҳазил-у, лекин драматик, ички кечинмага бой ролларни ижро этгим келади. Сценарийни ўзим ёзганим учун ўша ролга ўзимни тайёр деб ҳис қилганман.

— Ҳозир қандай фильмлар устида ишлаяпсиз?
— "Қора қузғун” романи асосида ишланган фильм экран юзини кўриш арафасида. Бунда ўзбек прокурор аёлининг фаолияти кўрсатилган. Бош ролни Лола Элтоева ўйнади. Ўзбекистон бош прокуратураси назорати остида суратга олинди. Бундан ташқари, яқинда интернетдаги оқимлар ҳақидаги фильм устида иш бошладик. Ёшлар интернетда ўзининг қадрли вақтини йўқотиб, бизга ёт оқимларга илашиб қолишаётгани ҳақида фильм қилиш топширилди. Фильм ҳозирча "Одноклассники” деб аталди.

— Ҳилол Насимовдан комедия ҳам кўрамизми?
—Худо ҳохласа! Лекин у ҳозирги комедиялардан фарқ қилади.

— Фильмларингиз ҳақида фикрингиз?
— Юртимиз тинч бўлиши учун баъзи кирдикор тўдалардан халқимизни огоҳликка чақиришимиз керак. Бунда фақат ҳукуматимиз, ҳуқуқ тартибот органлари эмас, балки ҳар биримиз ўз улушимизни қўшишимиз керак, шунда уларни енгиш осонроқ бўлади.

Ҳаётий фактлари:
— Ҳилол Насимов, 1963 йилда Тошкент вилоятининг Қибрай туманида туғилган.
— Мактабни олтин медаль, Тошкент Давлат Санъат институтини имтиёзли диплом билан битирган.
— 1987 йилдан буён "Ўзбекфильм”да.
— Рафиқаси бошланғич таълим ўқитувчиси, учта фарзанди бор. Катта ўғли Ўзбекистон Давлат Маданият ва санъат институтининг 2-курсида, қизи Шарқшунослик институтида, кичик ўғли лицейда ўқийди.
— Аслида жарроҳ бўлмоқчи бўлган. Лекин олтинчи синфда ўқиб юрганида қишлоғида "Ажойиб хаёлпараст” фильми суратга олинади. Унда эпизод роль ўйнаган ва шундан буён кинога ишқи тушган.

Дилфуза СОБИРОВА суҳбатлашди
darakchi.uz
Категория: Shou biznes olami | Просмотров: 789 | | Теги: Ҳилол Насимов: “Актёрларни тошбўрон | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  May 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz