Илк марта Осиёлик қиз "Америка гўзали" деб тан олинди
Якшанба
куни "Америка гўзали" танловининг ғолиби эълон қилинди. Унда бош
мукофот НинаДавулури, исмли қизга топширилди. Нью-Йорк штатидан бўлган
бу қизнинг асли келиб чиқиши осиёлик бўлиб,мусобақа тарихида бу биринчи
ана шундай ҳолатдир. Танлов финали ABC телеканали орқали жонли
намойишэтилди.
"Биз тарихий воқеани нишонлаяпмиз, финалга асли осиёлик бўлган
иккинафар қизлар йўл олишди", — деди Давулури, ғолибни эълон
қилишларидан бироз аввал.
"Америка гўзали" мукофотини қўлга киритган биринчи ҳинд диаспораси
вакили бўлган Нинага нафақаттанлови тожи, балки 50 минг доллар
миқдоридаги стипендия ҳам топширилди. Болливуд мухлиси бўлган
НинаДавулури шифокор бўлишни ният қилган, лекин мана 15 йилдирки ҳинд
мумтоз рақси билан шуғулланиб келади.
Танлов ташкилотчилари Нинадан таниқли телебошловчи Жулия Ченнинг ўзининг
осиёликқиёфасини ўзгартириш учун пластик операция қилдирганига
муносабатини сўрашганида, у "Мен гўзалликнингқандайдир ўлчамлари ва
этник чегаралари бор деб ўйламайман. Лекин ўзгариш қилиш ҳар бир
инсоннинг ўзигаҳавола. Агар шу билан ўзини қулай ва яхши ҳис этса майли
қилсин", — деди Давулури.