Главная » 2013»Aprel»26 » Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 500 минг сўмдан мукофот берилади
17:54
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 500 минг сўмдан мукофот берилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти 2013 йил 25 апрел куни "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармонга имзо чекди.
Унга кўра, 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 68 йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 500,000 сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти ажратилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Марказий банкига Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига ушбу пул мукофотининг тантанали ва байрамона вазиятда топширилишини таъминлаш юклатилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига эса қатор вазирлик ва ташкилотлар билан биргаликда Ватан озодлиги ва шаъну шарафи ҳимоячиларига бағишланган махсус учрашувлар ва маърифий-бадиий кечаларни ўтказиш топширилди.