Главная » 2013»Mart»20 » Икки ойда Россияда 12 мингдан зиёд ўзбек машинаси сотилди
21:55
Икки ойда Россияда 12 мингдан зиёд ўзбек машинаси сотилди
«GM Uzbekistan» қўшма корхонаси жорий йилнинг январь-февраль ойларида Россияга автомобиллар экспорт қилиш ҳажмини ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоизга оширди. Аниқроғи 2012 йилнинг илк икки ойи давомида Россия бозорига 8905 дона автомобиль сотилган бўлса, бу йил шу муддат ичида 12,49 минг дона автомобиль экспорт қилинган. Бу ҳақда Европа бизнеси уюшмаси автомобиль ишлаб чиқарувчилар қўмитаси маълум қилган. Қўмитанинг хабар қилишича, корхона Россияга февраль ойининг ўзида 3913 дона Nexia русумли машина (+68%) ҳамда 2884та Matiz автомобилини (+64%) экспорт қилган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, мамлакатимизда мавжуд иқтисодий барқарорлик ва юқори технологик маҳсулотларни ишлаб чиқаришни такомиллаштиришга ҳамда уларнинг сифатини янада юксалтиришга қаратилаётган улкан эътибор самарасида Россия бозорида ўзбек автомобилларига талаб тобора ортиб бормоқда. Эслатиб ўтамиз, 2012 йил якунларига кўра, «GM Uzbekistan» Россияга автомобиль экспорт қилиш ҳажми бўйича 10 ўринни эгаллаган.