Боланинг онаси уйда бўлган, аммо болани дераза токчасига чиқиб олганини билмай қолган. Бола кўчадаги қор туфайли тирик қолгани ҳақида айтилмоқда. Қалин қор йиқилишдаги зарбани юмшатган.
Воқеа 10 феврал куни соат 15:45да кўп қаватли уйда содир бўлган. Она бошқа хонада бўлган пайтда бола дераза токчасига чиққан ва очиқ ойнадан тушиб кетган.
Бўлган воқеа ҳақида гувоҳлардан бири тез ёрдамга хабар қилган. Бола ҳозир вилоят болалар шифохонасининг реанимация бўлимида. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари фожеа юзасидан текширув ишларини бошлашди. Дастлабки тергов натижаларига кўра бола яшаётган оилада ижобий муҳит ҳукмрон бўлиб, хеч қандай рўйхатда турмаслиги аниқланган.