Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Mart » 4 » Ихтирочи қаҳвада юрадиган машинада тезликни соатига 105 км.га етказди
20:59 Ихтирочи қаҳвада юрадиган машинада тезликни соатига 105 км.га етказди |
Буюк Британиялик кашфиётчи автомобиль учун энергия манбаи сифатида қахвадан фойдаланадиган қурилма яратди. У мазкур инновацион ёқилғида соатига 105,4 километргача машина ҳайдашга муваффақ бўлди. Экспертларнинг фикрича, бу ноёб кашфиётлар сирасига кирадиган улкан ютуқдир. Шу жиҳат билан у Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди, деб ёзади Vesti.Az. Хабарларга қараганда, 42 ёшли кашфиётчи Мартин Бэкон ва унинг жамоаси қаҳва доначаларини қовуриш жараёнида ҳосил бўладиган чиқинди гранулалардан фойдаланади. Бу гранулалар махсус печ-генераторларда қиздирилади ва натижада углерод (СО) ва водород қоришмаси пайдо бўлади. Уларни совутиб, фильтрация қилингач, автомобилни ҳаракатлантира оладиган энергия манбаи – ёнувчи газ пайдо бўлади. «Қаҳвамашина» кашфиёти жараёнида Ford P100 – эски юк автомобилининг кичик бир тури қўлланилган.
darakchi.uz
|
Категория: Qiziqarli malumotlar |
Просмотров: 556 |
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|