Буларни бировларнинг маданияти, байрамлари ёки одатларига тақлид қилиб қарам бўлмай, ўзимизнинг исломий тамойилларимиз билан амалга оширишимиз мумкин. Шунинг учун ҳам, бизнинг Севишганлар кунига ва уни нишонлашга ҳеч қандай эҳтиёжимиз йўқ.
Хуллас, ахлоқ ва қадриятлар жумладан муҳаббат қадриятининг манбаи Аллоҳга боғлиқдир ва чин муҳаббат Исломдагина мавжуддир. Чунки Ислом, ҳаётнинг барча жабҳаларини ўз ичига олиб, башариятга ҳидоят, тарбиявий намуна ва ҳозирги башарий инқирозларни ҳал этишда моҳир ислоҳотчи ролини бажара олади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди:
﴿ قَدْ جَاءَكُمْ رَسُولُنَا يُبَيِّنُ لَكُمْ كَثِيرًا مِمَّا كُنْتُمْ تُخْفُونَ مِنَ الْكِتَابِ وَيَعْفُو عَنْ كَثِيرٍ قَدْ جَاءَكُمْ مِنَ اللَّهِ نُورٌ وَكِتَابٌ مُبِينٌ ﴾ «Эй аҳли китоб, мана, элчимиз (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам алайҳис-салом) сизлар китобингиз (Таврот, Инжил) орасидан яшириб келган (у зотнинг пайғамбар бўлишлари ва яна бошқа зарур масалалар хусусидаги) кўп нарсаларни сизларга баён этган ҳолда, (фақат сизларнинг сирларингизни очиб, шарманда қилиш учунгина ишлайдиган) кўп нарсаларни тарк этган ҳолда келди. Сизларга Аллоҳ тарафидан Нур-Очиқ Китоб келдики, Аллоҳ у сабабли ўзининг ризолигига эргашган зотларни нажот йўлларига ҳидоят қилур ва Ўзи изну иродаси билан уларни зулматлардан нурга чиқарур ва уларни Тўғри йўлга ҳидоят қилур» (Моида: 15).