Ўтган жума куни Тошкент вилояти Қибрай туманида болакай турган жойшга яшин тушди.
uz24 янгиликлар сайтинининг хабар беришича "Ёнариқ" қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 6 -синф ўқувчиси Зайниддинов Хожиакбар кучли ёмғирдан беркиниш мақсадида дарахт панасига туриб олган.
Мол подасини ҳам панага ҳайдаётганда эса кучли яшин айнан у беркинган дарахтга келиб тушган ва уни иккига бўлиб юборган. Ҳаммаёқни сув қоплагани учун электр қуввати болакайга ҳам таъсир қилган.
Молларнинг ўша ерда харом ўлгани, болакай эса зудлик билан пойтахт клиникаларидан бирининг жонлантириш бўлимига олиб кетилгани айтилмоқда.
Сайтнинг хабар беришича, яшиндан озор чеккан болакайга бугун жавоб берилган, унинг соғлиғи қониқарли даражада