Главная » 2013 » Mart » 3 » HUAWEIдан 399 евролик янги ва энг тезкор смартфон
03:24
HUAWEIдан 399 евролик янги ва энг тезкор смартфон
28 феврал куни UZINFOCOMнинг компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий қилиш марказида HUAWEI TECH INVESTMENT TASHKENT компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Меҳмонлар делегациясига компания маҳсулотларини сотиш бўлими директори Решат Болтаев бошчилик қилди. UZINFOCOM Маркази Директори Жалолатдин Раҳимов Датамарказ талабларига жавоб берадиган электрон хукуматни ташкил этиш вазифалари хусусида сўзлаб берди. Меҳмонлар ўз компанияларининг булутли ҳисоб-китоб соҳасидаги ечим турлари (IAAS ва SAAS) билан таништирдилар. Сухбатдан сўнг томонлар ҳамкорлик қилиш бўйича ўзаро келишиб олдилар.
Смартфон BSI-сенсорли HDR ёрдамида ишлайдиган 13-мегапикселли камера, шунингдек IPS технологиясида ишлаб чиқарилган 720p HD сиғимли 4,7-дюймли сенсор дисплейга эга. Мазкур модель 4G LTE дунёдаги энг тезкор модел сифатида тақдим этилмоқда, сабаби унинг тезлиги сониясига 150 Мбитни ташкил қилади.
Ascend P2 қора ва оқ рангларда тақдим этилган. Смартфон сотувга 2013 йилнинг иккинчи чорагида чиқади. Ишлаб чиқарувчилар смартфонни 399 еврога баҳолашмоқда.