SHERLAR.BIZ Payshanba, 26.12.2024, 13:05
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 3
Mexmonlar: 3
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 1 » Гўдак касал бўлганда қандай чоралар қўллаш керак
02:08
Гўдак касал бўлганда қандай чоралар қўллаш керак
· Тана ҳарорати кўтарилган гўдакка антибиотикларни ичирмаган маъқул, чунки бундай дорилар касаллик чақирувчи вирусларга умуман таъсир этмайди, аксинча ошқозон-ичак тизимидаги бола ҳаёти учун зарур бўлган фойдали бактерияларга қирон келтиради. Иссиғи чиққан чақалоққа дори беришга шошилманг, негаки бундай вақтда мурғак организм шамоллаш туфайли вируслар ишлаб чиқараётган заҳарларга қарши курашаётган бўлади. Борди-ю, организм заҳарланишига қарши курашиш учун гўдакнинг кучи етмаса (яъни тана ҳарорати тушавермаса), шифокорни чақиринг.

· Боланинг кўзи ёшланиб, киприклари бир-бирига ёпишиб қолганида 1-2 фоизли борат кислота ёки калий перманганат (марганцовка)нинг нимтатир эритмаси билан кўзлари артилади. Бунинг учун олдиндан бир бўлак пахтадан думалоқчалар тайёрлаб қўйилади (тайёрлаб қўйилган пахта думалоқчалариқопқоғи зич ёпиладиган шиша идишда сақланиши керак). Боланинг ҳар бир кўзи алоҳида думалоқланган пахта билан кўз чеккасидан бурни томонга қарата оҳиста артинг. Кўзларидан кўп йиринг ажралганида, бола оғриган кўзи томонга ёнбошлатиб ётқизилади, ёстиқнинг устига – боланинг боши тагига букланган дока солинади.

Қулоқ оғриганда, иссиқ керак

· Иситувчи боғлама (компресс) қўйиш учун тоза мато бўлаги ёки докани бир неча қават қилиб буклаб, иссиқроқ сувга ботириб олинг. Сўнг, оғриётган жойга қўйиб, устидан клеёнка ёпинг. Клеёнкани бутунлай ёпадиган қилиб пахта ёки паҳмоқ мато қўйгандан сўнг устидан бинт билан боғланг.

· Чақалоқнинг қулоғи оғриб қолса, шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда боғлама (компресс) қўйиш фойда беради. Бунда қулоқ супрасига пахта қўйиб, бинт билан боғлаш керак. Дорини ҳар сафар қулоққа томизишдан олдин илитиш керак (дорини шишачаси билан илиқ сувга солиб олганингиз маъқул). 2-3 томчи дорини томизиб бўлгач, қулоқ супрасини артиб, ичига озгина пахта тиқиб қўйишни унутманг.

Боланинг бурни битганда

· Боланинг бурни битганида ёки тумов бўлганида бурнини бир бўлак дока ёки юмшоқ мато бўлаги билан оҳиста ишқаланг. Бундай мато бўлакларини ҳар сафар янгисини ишлатиш керак. Гўдакнинг бурун йўллари пахта пилик билан тозаланиб, ёғланади. Бунинг учун пахта пиликни айлантириб бураб, бурун ичига киритилади ва шу заҳотиёқ чиқариб олинади. Бошқа пахта пилик билан буруннинг бошқа тешиги ҳам тозаланади. Иккала бурунни битта пахта билан тозалаш мумкин эмас. Бурунга дори томизгич (пипетка)да ёки олдиндан иситилган чой қошиқда томизилади. Дори томизишдан олдин боланинг бурнини тозалаш, бошини орқага эгиб, ён томонга эргаштириш лозим. Томизгичда дори томизгандан сўнг болани ёнламасига бироз тутиб туриш керак.

Ханталли ванна шамоллашда кўмакчи!

· Ханталли (горчицали) ванна қилиш учун хантални олдин озроқ сувга аралаштирилади ва челакдаги илиқ сувга қўшилади. Шамоллаган гўдакнинг оёқларини челакдаги сувга солиб то пушти тусга киргунича ушлаб турилади, кейин устидан илиқ сув қуйиб пахмоқ сочиққа ўралади.

· Баъзан болага совуқ малҳам (примочка) буюрилади. Бунда бир неча қават қилиб букланган ва совуқ сувда ҳўлланган сочиқни яхшилаб сиқиб, шифокор буюрган жойга қўйинг. Малҳам (примочка) тез исиб кетади, шунинг учун уни тез-тез алмаштириб туриш керак.

· Болага дорили ванна буюрилган бўлса, қуйидаги усулни қўлланг: калий перманганат (марганцовка)ли эритмани илиқ сув пуштирангга киргунича қўшинг, сўнг болани шу сувда чўмилтириб олинг, кейин устидан илиқ сув қуйинг. Агар намакобли ванна қилмоқчи бўлсангиз, бир челак сувга 100 грамм ош тузи солишингиз керак.

·

Ич кетганда, болани эмизманг!

· Агар боланинг ичи кетаётган ёки қайт қилаётган бўлса, врач келгунига қадар эмизманг, фақат қайнаган сув ёки оз-оздан кўк чой ичиринг.

· Гўдакка хона ҳароратидаги сувни ичиринг. Агар чақалоқ тинмай қайт қилаётган бўлса, кўкрак сутини соғиб сўнг совутиб беринг. Қайт қилаётган болани кўтариб ён томонга буриш, кейин эса ётқизиб, дам олишини кутиш лозим.
Категория: Salomatlik sirlari | Просмотров: 1119 | | Рейтинг: 5.0/10
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz