SHERLAR.BIZ Shanba, 21.09.2019, 01:52
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2014 » Aprel » 27 » Гулсанам пулни олди-ю, тўйга келмади. Бунга ким айбдор?
09:50
Гулсанам пулни олди-ю, тўйга келмади. Бунга ким айбдор?
Мамазоитованинг номини сотган фирибгарлар, Ризаева қатнашган тўйдаги можаро ва ҳоказолар хусусида

“Энг муҳими, бугунги кунда мусиқа санъати навқирон авлодимизнинг юксак маънавият руҳида камол топишида бошқа санъат турларига қараганда кўпроқ ва кучлироқ таъсир кўрсатмоқда. Бу масалада айниқса ёшлар қалбини ўзига ҳар томонлама жалб этадиган эстрада санъатининг аҳамияти беқиёс эканини барчамиз яхши тушунамиз”

Ислом Каримов,

“Юксак маънавият – енгилмас куч” асаридан

Саҳнага чиқиб қўшиқ куйлаш бугун у қадар оламшумул воқеага айланмай қолган. Ўртамиёна овоз, ёрқин кўриниш ва энг асосийси “уч-тўрт” сўм ақча топилса бас. Эртасига юлдуз бўлиб, аввал радио, кейин ТВ, ана борингки, тўйларга ҳам чақиришади.

Рости ҳам шу-да. Бугун шундай йўл билан тирикчилик қилиб юрганлар оз дейсизми? Майли, эплаётгани қандини урсин. Уларнинг ҳеч бирига “Сен қўшиқ куйлашга нолойиқсан, Худо юқтирмаган истеъдодни бозордан қидирма”, дейишга ҳаққимиз йўқ. Аммо бу “Мен юлдузман, истаганимни айтиш, қилиш, топганимни кийишга ҳақлиман” дегани эмас.

Эътибор берсангиз, санъаткорлар қанчалик кўпайиб, рақобат кучайиб, эстрада санъати ривожлангани сайин, ерга урсангиз осмонга сакраб, ундан ҳам баландроқни орзу қиладиган, халқ олиб чиқиб қўйган чўққидан пастга қараб одамларни писанд қилишни унутиб қўяётган “юлдуз”лар сони тобора ортиб боряпти.

Бири одамларнинг яхши кунида ерга думалаб қўшиқ айтса, иккинчиси ожизалигини унутиб, эркаклар қаршисида ножўя ҳаракатлар қилиб рақсга тушишдан ўзини тиёлмайди. Бошқаси эса “кўриб қўй, мен қанақа қудратлиман”, дегандек одамларнинг бахтли кунида ўзи билан тўйга борган қўриқчилари кўмаги остида жанжал чиқариб, муштлашишдан ҳам тап тортмайди.

Санъаткор маданияти ҳақида сўз айтишдан аввал ана шу маданиятга зид бўлган юқоридаги каби аччиқ, кўз юмиб бўлмайдиган холатларни санаб ўтмасликнинг иложиси йўқ эди. Бугунги кун санъаткордан нафақат саҳна, балки саҳна орти маданиятини ҳам талаб қиляпти. Бу жуда тўғри талаб!

Ризаева борган тўйда жанжал?

Ўтган йилнинг охирлари ва шу йилнинг бошларида хонанда Муниса Ризаеванинг тўй-ҳашамларда одамлар билан жанжаллашиб, шовқин-сурон кўтараётгани ҳақидаги хабарларни эшитгандик...

Булардан иккитаси пойтахтдаги “Висол” ҳамда “Grand Palace” ресторанларида юз берган. Муниса Ризаева билан “Суғдиёна” газетаси учун бўлиб ўтган суҳбат давомида айни шу жанжалли воқеалар ҳақида сўз очганимизда, хонанда “менинг бирор айбим йўқ, ўша даврада тўй эгаларининг ўзи жанжал чиқаришди”, деганди. Орадан кўп ўтмай “Регистон” тўйхонасида Муниса Ризаева иштирокидаги жанжалли воқеага ўзимиз гувоҳ бўлдик. Қизиқ, нима учун бошқалар қолиб, можароли вазиятлар Ризаеванинг номи билан боғланаркин? Албатта, санъаткор ҳам бошқалар қатор ўз шаъни, обрў-эътилоррини ҳимоялашга ҳақли. Аммо қарс икки қўлдан деган нақл ҳам бор-ку?

Кийимда ҳам гап кўп-да!

Устазода санъаткор Нилуфар Усмонова, хонанда Манзуранинг халқ хизматларига кийиб бораётган либослари миллий қадриятларимиз, шарқ аёллари одоб-ахлоқига, боз устига санъаткор маданиятига... билмадим, тўғри келадими-йўқми?...

Боиси бу икки хонанданинг ҳам бир неча бор тўйларга жуда калта кўйлакда борганига гувоҳ бўлдик. Манзура-ку, бир ерда туриб қўшиқ айтади. Аммо Нилуфар Усмонова рақсга тушганида... Бу санъаткорлар имижлари ҳақида ўйлаб кўришса мақсадга мувофиқ бўларди!

Жаҳонгир Позилжоновга эса айтишга гап қолмади. Наҳот фалон пул олиб бораётган халқ хизматларига рисоладагидек либос кийиб бора олмаса?!

Яхшиси, қўшиғингизни айтинг, Рухшона

Хонанда Рухшона тўйда одамларнинг қаршисига бориб, “Нима офисда ўтирибсизларми, ўйнамасанглар мени нега чақирдинглар?” қабилидаги гапларни айтишга ҳали ёшлик қилмасмикин?

Рухшонахонга бирдан-бир маслаҳатимиз шу: Кимнинг қўшиғига қандай ўйнашни томошабинга қўйиб беринг! Сиз эса, қўшиғингизни куйланг. Қўшиқни маромига етказсангиз, шундоқ ҳам одамлар қаршингизга отилиб чиқади. Ё нотўғрими?!

КИМСИЗ, ЖАНОБ ПРОДЮСЕР?

Санъаткор маданияти, деганда яна бир жиҳатни ёддан чиқармаслик зарур. Дунё миқёсида санъаткорларнинг халқ орасидаги обрў-эътиборини бир маромда сақлаб туриш, уларнинг келгуси режаларини тузиш, фаолиятини босқичма-босқич олиб бориш, керак бўлса унинг маънавий қиёфаси, обрў-эътибори ҳам қайсидир маънода уларнинг продюсерлари қўлида.

Хўш, бизда халқ билган, ўз санъаткори билан фахрлана оладиган қайси продюсер бор? Елка қисишга мажбурмиз. Чунки бизнинг продюсерлар ва маъмурлар ўз вазифаларини фақатгина хонандани тўй ва концертларга олиб бориш, деб ўйлайди. Шунга яраша уларнинг базиларини хонандага тиши ўтмайди. “Буни эмас, мана бу либосни киясан. Фалон тўйга бормаймиз”, деган продюсерга хонанда томонидан кўча эшиги кўрсатилади. Бу оддий ҳақиқат!

Куни кеча “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасида бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари, “Ўзбенаво” эстрада бирлашмаси директори Баҳодир Аҳмедов продюсер ва маъмурларнинг малакасини, шу билан биргаликда савиясини ошириш масаласини ўртага ташлади.

Эндиликда хонандалар билан биргаликда фаолият юритаётган продюсер ва маъмурларнинг ҳам фаолиятини қонуний асосда йўлга қўйиш мақсадида уларнинг ҳам лицензия олиши зарур экани айтилди. Бир қарашда санъаткорларимиз учун бу ортиқча машмашадек кўринар, аммо бу йўл билан келгусида келиб чиқадиган муаммоларнинг олди олиниши тайин.

Гулсанам пулни олдию тўйга бормади?!

Яқинда бир аёл таҳририятимизга қўнғироқ қилди. Қўнғироқ эгасининг фикрлари эса эътиборимизни тортди.

Раҳима Абдусатторова, нафақадаги ўқитувчи: — Тўй қилсам, албатта Гулсанам Мамазоитовани таклиф қиламан, деб ният қилардим. Бирга ишлайдиган ҳамкасбим орқали Гулсанамнинг маъмурини топдик. Ҳалиги йигит фалон пулни берсам, Мамазоитова тўйимга келишини айтди. Пулнинг ярмини тўйгача, қолган қисмини эса тўйга бир кун қолганда бериб юбордим. Буни қарангки, тўй куни ҳалиги йигит ғойиб бўлди. Кейин билсак, у йигитнинг Гулсанамга умуман алоқаси йўқ экан.

Эшитган қулоққа гўёки Гулсанам Мамазоитова тўй учун келишилган пулни олиб, хизматга бормагандек. Аслида эса ўша аёл фирибгарларнинг қармоғига илинган, холос. Бундан ҳатто Мамазоитованинг хабари ҳам йўқ.

Продюсерлар нима дейди?

“Қаллоблар камаярди”

Санжар Аҳмедов, Гулсанам Мамазоитованинг продюсери: — У тўйдан хабаримиз йўқ. Лекин яқинда худди шунга ўхшаш воқеа рўй берди. Биз қатори кўпчилик санъаткорларни бир йигит пойтахтдаги бир тўйга айтган эди. Бироқ тўйга борган кўпчилик санъаткорлар пулларини олишолмади. Биз эса ўша тўйга борганимиз йўқ. Бундай ҳолларда одамлар билиб-билмай санъаткорларнинг номини ёмон отлиққа чиқаришади. Агар продюсер ва маъмурлар махсус лицензия билан қонуний равишда ишлашса, қаллобликлар камаяди. Мухлислардан эса ҳаммага ҳам ишониб кетавермасликларини, кейин эса санъаткорни айбламасликларини сўраган бўлардим.

“Продюсер пул санаб юрадиган одам эмас”

Феруза Нодирова, Отабек Муталхўжаев ва Ёдгор Мирзажоновниинг продюсери: — Бугунги кунда кўп нарсалар продюсерга боғлиқ бўлиб қоляпти. Хонандаларга қўйиб берсангиз “ўзим хон, кўланкам майдон” қабилида иш тутишади. Продюсер ва маъмурларнинг фаолияти қонуний асосда йўлга қўйилиши оддий мухлислар ва санъаткор муносабатларида ҳам яхши натижа беради. Продюсер фақат хонанданинг ортидан пулини санаб юрадиган одам эмас, балки бир вақтнинг ўзида уни тўғри йўлга соладиган шахс ҳамдир.

P/S.: Санъаткорнинг саҳнадаги чиқишини кўриб, завқланиб, қўшиқларидан рухланиб рақсга тушамиз. Истагимиз санъаткорлар маданиятни, одоб-ахлоқни унутмаган ҳолда кўча-кўйда рисоладагидек юриб, доим одамлар диққат марказида эканини унутмасин. Продюсерлар ҳам топаётган нонини ҳалоллаб, ҳам санъаткор, ҳам халқ олдидаги маъсулиятини ва ишончини суистеъмол қилмасин.

Қамариддин ШАЙХОВ тайёрлади
Категория: Shou biznes olami | Просмотров: 2777 | | Теги: тўйга келмади. Бунга ким айбдор?, Гулсанам пулни олди-ю | Рейтинг: 5.0/8
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Aprel 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz