SHERLAR.BIZ Shanba, 20.04.2024, 10:43
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Sentyabir » 8 » Гулсанам Мамазоитова: “Ўғлимнинг чилласи гастролларда чиққан”
03:04
Гулсанам Мамазоитова: “Ўғлимнинг чилласи гастролларда чиққан”
Гулсанам Мамазоитова яқинда иккинчи фарзанди туғилганлиги боис танаффус эълон қилганлигидан хабарингиз бор. Юртимиз мустақиллигининг 22 йиллик байрами кунлари биз хонанда билан суҳбат уюштирдик.

Учрашув вақтини белгилаш учун хонандага бир неча марта қўнғироқ қилдик, лекин боғланишнинг сира иложи бўлмади. Шундан кейин таваккал қилиб унинг хонадонига “бостириб” боравердик. Эрта тонгдан хонадон эшигини қоқар эканмиз, бизни унинг турмуш ўртоғи ва қизи кутиб олди. Бизни таниб, нима мақсадда келганимизни билгач, ичкарига таклиф қилиб, Гулсанамни чақирди. “Ассалому алайкум, хуш келибсизлар! Марҳамат!” деди Гулсанам ҳайратини яширмай.

— Айбга буюрмайсиз, сизни сира топа олмаганимиз учун эрта тонгдан безовта қилиб уйингизга келавердик...
— Ҳечқиси йўқ. Вақтида улгурдингиз. Эндигина иш билан чиқиб кетамиз деб тургандик.
(Хонандага ҳар қанча овора бўлманг десак-да, унамасдан дастурхон тузашга тушиб кетди).

— Авваламбор сизни кўриб турганимиздан хурсандмиз. Шу кунларда вақтингиз жуда тиғизлигини биламиз. Бўш вақтингизни топиб суҳбатлашиш жуда қийин бўлди. Танаффусдан сўнг мухлисларингизга қандай совғалар тайёрладингиз?
— Маълум бир вақт уйда ўтирган бўлсам ҳам ижоддан чекинганим йўқ. Янги қўшиқлар, кутилмаган янгиликлар албатта бўлади. Халқона йўналишда куйланган қўшиқлар, янгича услубдаги ижодий ишлар шулар жумласидан. Бундан ташқари, январ ойида янги концерт дастуримни тақдим этиш ниятидаман. Концертни юз фоиз жонли ижрода ўтказиш режалаштирилган. Бунинг учун ҳозирданоқ тайёргарлик ишларини бошлаб юборганмиз. Бу анчайин масъулиятли иш бўлиб, кўнгилдагидек ўтиши лозим. Концертни тайёрлашда мусиқий раҳбаримиз сифатида бастакор Сарвар Раҳматхўжаев иш олиб боряпти. Шунингдек, Иқбол Муҳаммаджонов, Илҳом Маматов, Дилшод Аҳмадшоҳ кабилар билан ҳамкорликни давом эттиряпмиз.

— Шу кунгача тўлиқ жонли концерт бермагансиз. Айнан шу йил жонли ижрода концерт беришга қарор қилишингизга нима туртки бўлди?
— Буни кимнингдир гапи учун қилмаяпман. Ижодкормиз, йилдан-йилга янгилик яратгимиз келади. Мухлисларга жонли концерт тақдим этгим келгани учун шу қарорга келдим. Балки бу йил жонли, ундан кейинги йил эса фонограма ёрдамида концерт берарман... Олдиндан бирор нима деб бўлмайди. Бунинг ҳаммаси вақт ва хоҳишга қараб бўладиган ишлар. “Бу йил жонли концерт бердим, энди анъанага айлантириб фақат жонли ижрода куйлайман” демоқчи эмасман. Концерт жонли бўлса-да, томошабинлар маза қилиб қўшиқ тинглолмаса, бу ҳам яхши иш эмас. Шу сабаб мен сифатни биринчи ўринга қўяман.

— Демак, юз фоиз жонли концертни эплай оламан деб ҳисоблайсиз...
— Албатта! Шунинг учун ҳам ҳозирдан тайёргарликка жиддий киришганмиз.

— Ўзбекистондан ташқарида бўладиган гастроль сафарларида, концертларда кам иштирок этасиз? Бунинг сабаби нима?
— Бунинг энг асосий сабаби менинг Ўзбекистонда ҳам қиладиган ишларим, вазифаларим кўп. Тўй хизматлари, концерт дастурларининг ўзи мендан анча вақт талаб қилади. Чет элдаги концерт таклифларини рад этишимга асосий сабаб вақт танқислиги.

— Сўнгги вақтларда сиз ҳақингизда “Гулсанам фақат тадбирларда куйлайдиган бўлиб қолган” деган таърифларни эшитдик...
— Бу бахт-ку! Тўйга ҳамма бора олади. Аммо давлат тадбирида ҳамма бирдек иштирок этолмаслиги мумкин.

— Тўғри, гапингизга қўшиламиз. Аммо гала концертларда ҳам сизни жуда кам учратамиз.
— Гала концертлар ҳам турлича. Менимча, концертларни чертиб-чертиб танлайдиган вақт келди. Ҳар бир чақирилган концертга боравериш нотўғридек. Айнан давлат тадбирларидаги иштирокимни мухлислар соғиниб кутаётганининг ўзи катта бахт. Масалан, Наврўз байрамида чиқмаганимдан сўнг мухлислар “Мустақиллик байрамида чиқасизми?” деб кўп бора савол беришди. Мана шу нарсанинг ўзи етарли деб ўйлайман.

— Ижодингизни бошлагандан то шу йилгача продюссерингиз Саид ака билан ҳамкорликда ишлагансиз. Бугун эса продюсерлик вазифасини турмуш ўртоғингиз бажаряпти. Бунга сабаб нима?
— Шу деворнинг орқасида Саид аканинг ҳовлиси. У киши билан ён қўшнимиз. Тўғри, бугун Саид ака билан ҳамкорлигимиз тўхтатилди. Аммо бу улар билан батамом алоқа узилди дегани эмас. У кишининг ўзи “бўлди, энди ҳамма вазифани турмуш ўртоғингга топшираман. Мен энди ёшлар билан ишлай” деган таклиф билдирди. Биз эса рози бўлдик. Моддий манфаат учун талашиб-тортишган деган гаплар ёлғон. Бор гап шу. Ўзаро келишган ҳолда шу қарорга келиб, шу нуқтада тўхтадик.

— Сизга ким билан ишлаш осонроқ: турмуш ўртоғингиз биланми ёки Саид ака билан?
— Мен уларни солиштиролмайман. Тўғри Саид ака тажрибали инсон. Аммо умр йўлдошим ҳам санъатга бегона эмас. Шу соҳанинг одами. Биринчи навбатда одамнинг ўзи инжиқ бўлмаса, мослаша оладиган бўлса, ҳамкорлик қилиш қийин бўлмайди.

— Кўпчилик хонандаларнинг ижодини кузатадиган бўлсак, вақт ўтиб улар бошқа ёш хонандаларга продюсерлик қилгиси келади...
— Очиғи, бу ҳақда ҳали ўйлаб кўрганим йўқ. Аммо келажакда санъатга чиндан ҳам қизиқиши бор ва қобилиятли инсонларни учратсам, уларга ёрдам беришим мумкин.

— Гулсанам Мамазоитова оилавий саволларга жавоб беришни истамайдиган санъаткор сирасига киради...
— (Жилмайиб) Тўғри, оилам ҳақида ортиқча гапиришни истамайман. Оила бу шахсий масала. Унинг ўзимники бўлиб қолишини истайман.

— Аммо шундай бўлса ҳам айрим оилавий саволларга жавоб олишни истардик. Ҳаётингиздаги қувончли ҳодисалардан бири бу иккинчи фарзандингизнинг дунёга келгани бўлди. Ўғлингиз ҳақида гапириб берсангиз...
— Исмини яхши ниятлар билан Абдуғаффор, деб қўйдик. Айни кунларда уч ярим ойлик бўлди. Кўз тегмасин, қадами хосиятли келди. Фарзандим 24 кунлигидан бошлаб биз билан биргаликда гастроль сафарларида юрибди. Бухоро вилоятида ўтган Универсиадада ҳам биргаликда бориб хизмат қилиб келганмиз. Концертни ташкилаштирган раҳбариятимизга ташаккур. Улар фарзандим ва мен учун ҳамма шароитни яратиб беришди. Ўғлим жуда кичкина бўлгани учун бизга шифокорлардан тортиб ҳайдовчилар ҳам тайинланди. Абдуғаффор дадасининг ўзи. Жиддий, бироз инжиқлиги ҳам йўқ эмас. Атрофни, рангларни томоша қилишни яхши кўради.

— Қизингизнинг чақалоқлигига ўхшайдими?
— Иккаласи икки хил дунё. Ўғлим ҳозирданоқ жиддийлиги билан опасидан фарқ қилиб туради. Қизим чақалоқлигиданоқ хушчақчақлиги билиниб турар эди.

— Абдуғаффор исмини ким танлади?
— Турмуш ўртоғим билан ўзаро келишган ҳолда шу исмни танладик. Оиламизга қадрдон инсоннинг исмини яхши ниятлар ила қўйдик.

— Иш билан бандлигингизда фарзандларингиз тарбияси билан ким шуғуланяпти?
— Кўриб турганингиздек, уйим тўла одам, ёрдамчилар кўп. Қариндош, қадрдон инсонларимнинг кўмаги менга асқотяпти. Очиғини айтиш керак, фарзандларимга вақт ажрата олмаяпмиз. Эрта тонгдан ишимизни режалаштириб кўчага чиқиб кетамиз ва кун ботганда қайтамиз. Ишимиз кўплигидан деярли тўй хизматларга ҳам чиқаётганимиз йўқ.

— Туғруқдан сўнг қисқа фурсат ичида вазн ташлаганингиз сезилди...
— (кулиб) Биринчи ўринда парҳез тутдим. Нонсиз овқатланиб, ёғли таомлардан воз кечдим. Бундан ташқар, кун давомида иш билан банд бўлганимиз, серҳаракатлик яхши натижа берди.

— Туғруқдан сўнг кўпгина аёллар тушкунликка тушиб қолишади. Сизда ҳам бу муаммо бўлдими?
— Йўқ. Аксинча, фарзандли бўлганим менга яхши таъсир қилди. Илгариги жиззакилигим фарзандли бўлганимдан сўнг ўз-ўзидан йўқолди. Журналистлар берадиган саволларга ҳам ўта босиқлик билан жавоб берадиган бўлганман.

— Ижтимоий сайтлардан ҳам фойдаланиб турасизми?
— Асосан ўзимнинг расмий сайтимдан фойдаланаман. Турли ижтимоий сайтларга киришга вақтим йўқ. Шу ўринда турли сайтлардаги “Гулсанам Мамазоитовалар” мен эмаслигимни айтиб ўтишим керак.

— Кўпчилик ижтимоий сайтлардан рекламанинг бир тури сифатида фойдаланади.
— Балки мен рекламага муҳтож эмасдирман (кулади). Мухлисларнинг тинимсиз қўнғироқлари ва менга бўлган муносабати шундай хулоса чиқаришимга туртки бўлган.

Хулоса
Гулсанам Мамазоитованинг хонадонидан қайтар эканмиз, бу санъаткор ижодий танаффуслардан қўрқмаслиги, оилапарварлиги билан бошқалардан ажралиб туришини сездик. Доим иш билан оилани тенг тутишга ҳаракат қилиши унинг ютуқларига замин яратаяпти. Суҳбат давомидаги саволларимизга берган жавобларидан бугун унинг анча тажриба орттирганини ҳис этдик.

Дилфуза СОБИРОВА, Алия ТУЛЕМБАЕВА суҳбатлашди
Категория: Shou biznes olami | Просмотров: 892 | | Теги: Гулсанам Мамазоитова: “Ўғлимнинг чи | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Sentyabir 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz