Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулсанам Мамазоитова иккинчи маротаба она бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Ёш она ўз мухлисларини соғинган шекилли, уларни кўп куттирмасдан тезда ижодга қайтди. Турли тадбирларда фаол иштирок этаётган хонанда яқинда Иқбол Мирзо шеъри, Алишер Расулов мусиқаси билан "Юртим” деб номланган қўшиғини ёзиб тугатди.
Шу билан биргаликда у Мустақиллик байрами ҳамда "Шарқ тароналари” фестивалига ҳам алоҳида тайёргарлик кўрмоқда. Яқин орада хонанданинг ижоди, фарзандлари ва турмуш ўртоғи ҳақидаги эксклюзив суҳбатни эътиборингизга ҳақола этамиз.