Главная » 2013»Mart»29 » Гулнора Каримова Ўзбекистон миллий термасини биринчилардан табриклади
23:42
Гулнора Каримова Ўзбекистон миллий термасини биринчилардан табриклади
26 март куни Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтган Ўзбекистон ҳамда Ливан миллий терма жамоалари иштирокидаги футбол учрашувини 35 минг мухлис стадионнинг ўзидан, яна миллионлаб ишқибозлар телевизор орқали томоша қилдилар. Ўта қийин кечган ўйинда вакилларимиз 1:0 ҳисобида ғалабага эришиб,жаҳон чемпионати сари яна бир муҳим қадам ташладилар. Шубаҳсиз ана шу ғалабада футболчиларимизни тинмай қўллаб-қувватлаб турган мухлисларнинг ҳам хиссаси катта бўлди. Бу борада ҳам барчага ўрнак бўлиш ва миллий терма жамоамизга мухлислик қилиш мақсадида янги стадионга Гулнора Каримова ҳам ташриф буюриб, бутун ўйин давомида тинмай олқишлаб турди. Ўйин тугагач эса, майдонга тушиб терма жамоа аъзоларини шахсан табриклаб чиқди. Қуйида ушбу лахзалар муҳрланган тасвирларни кўришингиз мумкин.
plan bo'yicha Karimov boriw keragidiyu qizi bordi biletla haqida hech nima yozmadilami qogan biletlani nima qiliwganini futbol muxlislari stadiondan chiqolmay hit bup ketiwganinichi (oldindan tayyorlangan prizident hafsizligi uchun) ex ko'p nersa qob ketibdiyu