Главная » 2013»Mart»9 » Гулнора Каримова: "МТС ва яна бошқа компанияларга мени алоқадор
04:18
Гулнора Каримова: "МТС ва яна бошқа компанияларга мени алоқадор
Гулнора Каримова: "МТС ва яна бошқа
компанияларга мени алоқадор деб кўрсатмоқчи
бўлганларнинг уринишлари бесамар."
Уяли алоқадан 80 фоиз Ўзбекистонликлар фойдаланганликлари боис, мамлакатдаги йирик алоқа операторлардан бири ҳисобланган МТС фаолияти тўхтатилганлиги турли даражадаги муҳокамаларга сабаб бўлди. Юзага келган вазиятга бевосита алоқадор бўлган шаҳслар айрим ОАВ томонидан тарқатилган ахборотларнинг ортидан пана топишга ҳаркат қилдилар. Бундай миш мишлар гирдобида Гулнора Каримованинг исми ҳам бот-бот тилган олина бошланди. Г. Каримова ғояси асосида ташкил этилган Фонд Форум ўзининг кенг қамровли лойиҳалари билан кўпчилик эътирофига сазовор бўлаётганлигини инкор этиш қийн. Эл назарида бўлганлар ҳақида эса яхши гапдан кўра, ёмони тез болалайди. Бу борада ойдинлик киритишга Гулнора тайер эканлигини бир неча бор намоен этди. Ўткан йили август ойида Фонд Форум ешлар медиа-оромгоҳи доирасидаги матбуот анжуманида ҳам, йил якунларига бағишланган ҳисобот тадбирида ҳам ўзини "мард” журналист деб билганлар гарчи таклиф этилган бўлишсада, тўғридан тўғри саволларига жавоб олиш имкониятидан фойдаланишмади. Аксинча, мақолаларда маълумотлар янгича кўринишларда талқин этила бошланди. Куни кеча Гулнора Каримова Швейцариянинг Bilan журналига берган интервьюсида барча гумонларга яна бир бор чек қўйди. "Мен бу масала юзасида узок вакт гапиришни хохламай юрдим. Аммо бу ишга эндиям ойдинлик киритиш вакти келди деб уйлайман. Хаммаси солик кумитасининг 2011 йилда МТС фаолиятини навбатдаги уюштирилган текширувидан бошланди. Ва натижада ушбу мобил операторининг купгина конун талабларини бузганлиги матбуотда очиб ташланди. Ана шу кундан буен хайратга солувчи вокеалар кетма кетлигини гувохи буляпман, - дейди Г. Каримова, - МТС - бу жудаям кескин сиесат олиб борадиган йирик компания. Унинг бир колипда турмайдиган тажрибасини Киргизистон, Туркманистон ва Хиндистон мисолида куриш мумкин эди”. Шу ўринда қисқа маълумот. Роппа роса бир йил аввал Ҳиндистон Олий суди томонидан МТС бренди остида мобил алоқа хизматини кўрсатган маҳаллий компаниянинг лицензияси бекор қилинган. Маълум бўлишича, ушбу лицензия мавжуд қонунчиликка зид равшида берилган. Натижада иқтисодиетга 36 млрд. доллардан зиед зарар етказилган. Ўзбекистонда ҳам МТС 256 та станциялардан ноқонуний тарзда фойдаланганлиги аниқланган. Қолаверса, молиявий-хўжалик фаолиятнинг текшируви давомида компания раҳбарияти солиқлардан бош тортиш учун турли ноқонуний йўлларни қўллаганлиги маълум бўлди. 2012 йилнинг июнь ойида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан МТС номи остида фаолият кўрсатган "Уздунробита”нинг масъул ходимларига нисбатан жиноий иш очилган. Bilan журнали: Россия МТС мобил компниясининг Ўзбекистон даги бош директори Бекзод Ахмедовнинг номи халкаро интерпол кидируви руйхатига тушгач, Швейцария хукук тартибот органлари миллионлаб узбек франкларини музлатиб куйди. Уша иш юзасидан тергов хужжатлари зикр этилганда барча булиб утган ишлар сизнинг номингиз билан боглик булганлиги хакидаги малумотлар таркалган. Бу масала буйича сизнинг нуктаи назарингиз?! Бекзод Ахмедовни университетда таҳсил олган пайтларимдан бери биламан. Унинг ота-онаси ва опасини хам якиндан таниганман. Бугун мен учун шу аенки, ҳудди мана шу фактни у Тошкентда унинг "қўли узун” деган фикр пайдо бўлишида фойдаланган. У хотиржамгина, оқибатлари ҳақида ўйламай абонентлар ҳисобидан пул ечиб олиш учун махсус дастурлардан фойдаланган. Муаммони ички тартибда ҳал этиш борасидаги ҳаракатлар МТС компаниясининг тўсқинликларига дуч келди. Кейин эса Бекзод Аҳмедов Ўзбекистондан қочиб кетди. Ким унга ердам берди, нима мақсадларда?... Бу иш Россия, Швейцария ва Швецияда овоза бўлди. Фурсатдан фойдаланиб колган карама карши кучлар булиб утган ишларни менинг номим билан боглашга уриндилар. Айтиш жоизки, МТС билан боғлиқ салбий фикрлар бир неча йиллар аввал бошлаган. Хусусан, россиялик абонентлар кириш СМСлар учун ҳам пул олинаетганлиги, уларнинг розилигисиз абонент тўлови бор хизмат пакетларига ўтказиб қўйилаетганлиги ҳақида эътирозларини билдиришган. Ҳатто судга мурожаат этиб, ўз ҳуқуқларининг ҳимояси учун ҳаракат қилганлар. 2010 йил Россия монополияга қарши хизмати МТС ва яна бошқа уяли алоқа компанияларини мижозларни роуминг пайтида хизмат кўрсатиш тартиби ўзгарганлигини огоҳлантирмай, халқаро роумингда тарифларнинг нарҳини оширганлиги учун мавжуд қонунчиликни бузганликда айбдор деб топган. "Ўзбекистон прократураси сайтида МТС компанияси линияси оркали бизга олиб кирилган телекоммуникацион жихозлар нархи 50 баробарга оширилиб езилган. Хайрон коласан киши. Бекзод Аҳмедов Ўзбекистон да жуда куп нуфузли одамлар билан ишлаган. Тўғри бу инсонлар ошкораликни емон куришади, лекин улар узларига яраша улкан имкониятларга эга инсонлар. Улар хам бу вокеани куриб, бир вактнинг узида МТС нинг бош директори була туриб, яна акл бовар килмас кингирликларга кандай улгурган экан,- деб хайратдалар,- давом этади Г. Каримова, - Бекзод 10 йил давомида бир эмас икки жойдан- Москвадан ва Тошкентдан маош олар эди. Ундан ташқари Москвада 15 млн доллар микдоридаги кучмас мулки бор эди. У жуда катта микдордаги пулларни доимий шу иш билан шугулланиб юрганлар ердамида накд пулга айлантирган”. Дарвоқе, интервью давомида Гулнора Каримова Швейцариядаги "ўз бизенси” ҳақидаги миш-мишларга ҳам очиқ ва ошкора фикрларини айтди. "Мен хеч качон Швейцарияда бизнес олиб бориш хакида уйламаганман. Чунки,менинг дипломатик макомим бунга йул куймайди. Агар мен 6 йил Швейцарияда ишлаган пайтимда бизнес билан шугулланган булганимда нафакат Швейцария хукук тартибот органлари балки БMТ хам буни мухокама килган булар эдим. МТС ва яна бошқа компанияларга мени алоқадор деб кўрсатмоқчи бўлганларнинг уринишлари бесамар. Мен мана шу игво ва тухматлар учун уларни судга беришим мумкин эди. Аммо дипломатик мақомим бунга йўл қўймади. Қолаверса, бу жуда кўп куч ва вақт талаб этади, бу эса Фонд Форум билан боғлиқ фаолиятимдан чалғитади...” Биргина факт. Ўткан йили Фонд Форум томонидан 600 дан ортиқ лойиҳалар амалга оширилди. Аҳамиятлиси мана шу лойиҳаларнинг ташаббускорлари оддий одамлар. Демак-ки, улар Гулнорага бошчилигидаги мақсадлар фаровонлик сари етаклашига ишонишади. Агар мақсадлар эзгу бўлмаганида ҳамжиҳатлик ҳам бўлмас эди. Бу энди ҳаётий факт. Яхши инсонларга ҳамма талпинади, бироқ интилганлар орасида ўз манфаатларини устун қўйганлар ҳам учраб туради. darakchi.uz