SHERLAR.BIZ Shanba, 21.12.2024, 20:18
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 17
Mexmonlar: 17
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 27 » ГУЛНОРА КАРИМОВА: "ҲАММАСИ ҲАЁТ УЧУН! ҲАММАСИ ЎЗБЕКИСТОН УЧУН!"
20:03
ГУЛНОРА КАРИМОВА: "ҲАММАСИ ҲАЁТ УЧУН! ҲАММАСИ ЎЗБЕКИСТОН УЧУН!"
Фонд Форум, "Ҳаёт учун” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси ва "Келажак овози” ёшлар ташаббуслари маркази томонидан ташкиллаштирилган "Ҳаёт учун!” хайрия футбол ўйини пойтахтимизда 25 апрель куни "Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтди ва вилоятларимиз бўйлаб 27 мартдан 18 апрелгача ўтказилган беллашувларга ўзига хос якун ясади. Анъанага кўра, биринчи бўлиб тўпни Гулнора Каримова тепиб берганидан сўнг майдонда актёрлар ва ўзбек эстрадаси юлдузлари иштирокидаги ҳақиқий футбол ўйини авж олди. "Ҳаёт учун!” футболига бевосита гувоҳ бўлиш учун 34 мингга яқин мухлис ташриф буюрди. Чипталар сотувидан тушган маблағлар кўкрак бези саратонига қарши кураш билан боғлиқ долзарб муаммоларни ҳал этиш, хусусан, мамлакатимиз бўйлаб бепул тиббий текширув акцияларини ўтказиш, касалликни даволаш учун дори-воситаларини ҳарид қилиш ишларига сарфланади.

Футбол ўйини жами 3 та ўйиндан иборат бўлди: 2 та полуфинал ва финал. Биринчи яримфиналда "Келажак овози” ЁТМ фаолларидан иборат жамоа ва "Зарба”, "Сахро”, "Арсенал”, "Уммон”, "Марказ”, "Беном”, "Манго”, "Фаёз” гуруҳлари аъоларидан таркиб топган "Тинғир-тинғир” жамоаси ўзаро беллашди. Биринчи ўйин якунига кўра "Келажак овози” ЁТМ жамоаси финал босқичига йўлланма олди.

Иккинчи яримфиналда актёрлар (Улуғбек Қодиров, Адиз Ражабов, Шукрулло Исроилов, Жаҳонгир Позилжонов, Валижон Шамсиев, Алишер Узоқов, Азиз Раметов ва бошқалар)дан иборат "Ҳижолат” жамоаси "Хонандалар” (Улуғбек Раҳматуллаев, Самандар, Алишер Файз, Алишер Рўзметов ва бошқалар) жамоси билан беллашди. Ўйин асосан дуранг ҳисоб билан давом этди. Ўйиндан сўнги пенальтилар сериясидагина бир неча дуранг натижадан сўнг актёрлар жамоасининг қўли баланд келди. Ҳар бир голни икки жамоа ҳам ўзига хос рақслар билан "нишонлашди”, мухлислар эса бир маромда ҳаракатланиб, "тўлқин” ҳосил қилишгани эътиборга лойиқ.

Икки яримфинал ғолиблари ўйиннинг финал босқичида юзма-юз келишди. Жамоалар кучи тенг экани маълум бўлди. Бу учрашув натижаси ҳам пенальтилар сериясидан сўнггина маълум бўлди. "Келажак овози” жамоаси хайрия футбол ўйини ғолибига ҳамда олтин медаллар ва Кубок соҳибига айланди.

Ўйин сўнгида Гулнора Каримова кўкрак бези саратонига қарши дастурларни амалга ошириш учун 10 млн. сўмлик чек тақдим этди. Шунингдек, футбол ўйини иштирокчилари "Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси раиси Шаҳноза Умаровага 30 млн. сўмлик чек топширишди.

Шаҳзода, Лола, Нилуфар Усмонова сингари ўзбек эстрадаси юлдузлари, Zo`r - Zo`r Star лойиҳаси иштирокчилари ва бошқалар иштирокчиларни қўллаб-қувватлаб, кўтаринки кайфият улашишди. Ўйинни Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди. Машҳур футбол шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаев майдондаги хатти-ҳаракатларни изоҳлаб турди.

Ғолибларни тақдирлаш маросими ўйинчилар ва мухлислар учун ҳаяжонли дақиқаларга айланди. Ўзбек футболи афсоналари Биродар Абдураимов, Азамат Абдураимов, Миржалол Қосимов ва Игорь Шквирин футболчиларни футлаб, "Ҳаёт учун” медалларини топширишди. Асосий соврин – Кубони эса лойиҳа муаллифи Гулнора Каримова тақдим этди.

Ўйин сўнгида чироқлар ўчирилиб, қоронғиликда "Бунёдкор” стадиони трибуналари узра юзлаб пушти ранг чироқлар ёқилди. Улар бирлашиб, "Ҳаёт учун” шиори ва акция рамзи бўлмиш пуштиранг тасмани ҳосил қилишди.

Бу йили хайрия футбол шоулари вилоятларда ҳам ўтказилди. Уларда иштирок этган томошабинлар сони 163 минг нафарни, марафонда қатнашганлар сони эса 59 минг нафарни, яъни умумий миқдори 222 минг иштирокчини ташкил этди. Вилоятлардаги хайрия футбол учрашувлари ва форум –марафонлари Ўзбекистон бўйлаб ўтказилган "Биз – бир жамоа, биз – бир оила!” Республика ёшлар акцияси доирасида бўлиб ўтди.

Ўтган йили "Jar” ўйингоҳида ўтказилган шоуда 10 минг нафар томошабин футбол учрашувини бевосита кузатиб борган эди. Бу йил эса бағрига 35 мингга яқин мухлисни сиғдира олувчи, замонавий стандартларга жавоб берадиган, ҳорижий мутахассислар томонидан эътироф этилган мухташам "Бунёдкор” стадиони хайрия футболига мезбонлик қилди.

2012 йилда хайрия футболига чипталар сотуви ҳамда марафондан тушган маблағ миқдори 216 млн.сумни ташкил этган эди. Бу йили ҳам ушбу шоуга ташриф буюрувчи инсонлар нафақат қизиқарли ўйинлар гувоҳига айланади, балки кўкрак бези саратони хасталигига чалинган аёлларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бундай хайрия ишига ўз хиссасини қўшишди.

Озодбек Назарбеков, "Ҳонандалар” жамоаси:

- Бугунги ҳайрия футбол шоуси жуда ҳам чиройли тарзда ўтди. Биз - хонандалар ўзимизни шундай кенг ва катта майдонда футболчи сифатида ҳам синаб кўрдик. Хаттоки, шаррос қуйган ёмғир ҳам ўйиннинг шиддатли кечишига тўсқинлик қилмади. Мазкур хайрия тадбири нафақат санъаткорларни, балки бутун халқимизни бир ерга жамлаб, ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак беришдек эзгу ишга чорлади.

Шукрилло Исроилов, "Ҳижолат” жамоаси:

- "Ҳаёт учун!” футбол шоусида бу йил иккинчи маротаба иштирок этдим. Ўтган йилда дарвозабон сифатида қатнашган бўлсам, бугун ўйинчи сифатида майдонга тушдим. Очиғини айтсам, бу йилги тадбир аввалгисидан бутунлай ўзгача тарзда ўтди, десам адашмайман. Томошабинлар сони ҳам жуда кўп бўлди. Ҳаёт учун, аёлларимиз саломатлиги учун, хайрия учун биз - санъаткорлар озгина бўлса-да, ўз ҳиссамизни қўшган бўлсак, бундан беҳад мамнунмиз.

Мансур Норматов, "Kелажак овози” жамоаси:

- Бугун пойтахтимиздаги муҳташам "Бунёдкор” спорт мажмуасида ажойиб хайрия тадбири бўлиб ўтди. Бир ой давомида "Биз – бир жамоа” акцияси доирасида республикамизнинг барча вилоятлари бўйлаб ташкил этилган "Ҳаёт учун!” футбол шоусида минглаб томошабинлар, ёшлар иштирок этдилар. Биз - "Келажак овози” ЁТМ фаоллари бугунги ўйинга қизғин тайёргарлик кўрдик. Ўйин жуда ҳам шиддатли ва кутилмаган вазиятларга бой бўлди. Олдимизга ғолиб бўлишни мақсад қилгандик ва ниятимизга эришдик. Бу ҳаракатларнинг бари – Ҳаёт учун!
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 886 | | Рейтинг: 5.0/5
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz