SHERLAR.BIZ Sheshanba, 23.04.2024, 09:25
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 11 » Гулнора Каримова: “Ҳаётим давомида кўп тўфонларга дуч келдим”
20:50
Гулнора Каримова: “Ҳаётим давомида кўп тўфонларга дуч келдим”
Куни-кеча Гулнора Каримованинг Швейцариядаги "Билан” нуфузли журналига берган интервьюси чоп этилди. Унда сўнгги пайтларда унинг исми билан боғлиқ турли миш-мишларга яна бир бор чек қўйилди.

Мақоланинг аввалида бундан бир неча йил илгари испан журналларининг бирида Гулнора Каримова Малика Диана, Сара Пэйлин сингари бир қатор таниқли аёлларга қиёслангани ва бу қиёслаш ҳам унинг фазилатларига ҳали тўлиқ таъриф эмаслиги ёзилган эди.

Дарҳақиқат, 40 ёшида, икки фарзанднинг онаси сифатида у жуда кўп қиррали ҳаёт тарзини олиб бормоқда. Гулнора Каримова Ўзбекистоннинг Испаниядаги собиқ элчиси, Женевада эса Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакиласи сифатида иш олиб боради. У, шунингдек, заргарлик буюмлари коллекциясини яратиш устида ишлайди ва Googoosha (Гугуша) ижодий тахаллуси остида куйлайди. Яна Гулнора шеърлар ёзади ва турли хайрия тадбирларига раҳбарлик қилади. Гўзал ва ақлли, у Нью-Йоркдаги Fashion Institute of Technology олий ўқув юртида ўқиган, Тошкент университетида сиёсатшунослик бўйича докторлик диссертациясини ҳимоя қилиб, Гарвард университетида санъат йўналиши бўйича магистратурани тамомлаган. Yandex ва Google тармоқларининг излаш сўрови натижалари бўйича, у Марказий Осиёнинг 2012 йилдаги энг машҳур шахслари рўйхатини бошқариб турибди.

Ўтган йили, Швейцария банкларида сақланаётган юз миллионлаб франк ўзбек активлари конфедерация прокуратураси томонидан «пул ювиш» иши бўйича музлатиб қўйилганидан сўнг, Ўзбекистон тез-тез Швейцария матбуотида эсланадиган бўлиб қолди. Ушбу жиноий ишнинг тармоқлари кўпайиб кетган бўлиб, улар орасида Ўзбекистон бозорига кириш учун пора берганликда гумон қилинаётган TeliaSonera мобил оператори – Швеция манфаатлари ҳам бор. Гулнора Каримова Bilan нашрига берган эксклюзив интервьюсида воқеалар ривожи бўйича ўз талқинини маълум қилишга рози бўлди. Интервью Twitter орқали хабарлашувдан бошланиб, кейин Тошкент ва Женева ўртасида электрон хат алмашиш билан давом этган.

Bilan: Ўтган йили ёзда, Россиянинг МТС мобил алоқа компаниясининг Ўзбекистондаги шўъбаси бош директори Беҳзод Аҳмедовнинг исми «Интерпол»нинг халқаро қидирув рўйхатида пайдо бўлганидан сўнг, Швейцария ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мамлакат банкларида сақланаётган юз миллионлаб франк ўзбек активларини музлатиб қўйишди. «Пул ювиш»да гумон қилиниб, жиноий иш қўзғатилди. Вақт ўтиши билан коррупцияга оид бошқа – Швецияга тегишли TeliaSonera операторининг 2007 йил Ўзбекистонга кириши билан боғлиқ тергови билан алоқадар бўлиб қолган бу ишни ёритишда турли нашрлар сизнинг исмингиз ҳам эслаб ўтишди. Бу масала бўйича сизнинг нуқтаи назарингиз қандай?

Гулнора Каримова: Мен узоқ вақт бу масала юзасидан гапиришни хоҳламай юрдим. Аммо бу ишга ойдинлик киритиш вақти келди, деб ўйлайман. Ҳаммаси 2011 йил август ойида, солиқ қўмитаси томонидан МТС-Ўзбекистон фаолияти текширувидан сўнг бошланди. МТС – йирик компания. Унинг аянчли тажрибасини Кирғизистон, Туркманистон ва Ҳиндистондаги фаолиятидан ҳам кўриш мумкин.

Беҳзод Аҳмедовни университетда таҳсил олган пайтларимдан бери биламан. Унинг ота-онаси ва опасини ҳам яқиндан таниганман. Бугун мен учун шу аёнки, худди мана шу фактни Беҳзод Аҳмедов Тошкентда гўеки унинг "қўли узун” деган фикр пайдо бўлишида фойдаланган. У хотиржамгина, оқибатлари ҳақида ўйламай абонентлар ҳисобидан пул ечиб олиш учун махсус дастурлардан фойдаланган. Муаммони ички тартибда ҳал этиш борасидаги ҳаракатлар МТС компаниясининг тўсқинликларига дуч келди. Кейин эса Беҳзод Аҳмедов Ўзбекистондан қочиб кетди. Ким унга ёрдам берди, нима мақсадларда?..
Бу иш Россия, Швейцария ва Швецияда овоза бўлди. Фурсатдан фойдаланиб қолган қарама-қарши кучлар дарҳол бўлиб ўтган ишларни менинг номим билан боғлашга уриндилар.

Telia Soneraнинг собиқ менежерлари e-mailларида гўёки Ўзбекистон бозорига кириш масаласи менга алоқадор бўлган шахслар орқали ҳал қилинганлигига оид маълумотлар бор эмиш. Бу ҳужум менга нисбатан уюштирилган зарбаларнинг биринчиси эмас эди. Мен ҳаетим давомида кўп тўфонлару чақинларга дуч келдим ва ҳар сафар бу талафотлардан менинг дўстларим ва яқинларим ҳам азият чекишади.

Bilan: Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини Беҳзод Аҳмедовнинг роли айниқса қизиқтирмоқда. TeliaSoneraнинг ички ҳужжатларига кўра, Швеция операторининг Coscom мобил алоқа компаниясини сотиб олиши бўйича музокараларида у гўёки сизнинг вакилингиз бўлган. Бошқа баъзилар эса, уни гўёки сизнинг ишончли кишиларингиздан бири, деб ҳисоблашади. TeliaSoneraнинг Ўзбекистонга келишига сиз қанчалик алоқадорсиз?

Гулнора Каримова: Мен ана шу "ички ҳужжатлар”ни кўришни ҳоҳлар эдим. Мен ўзимга бошқа савол бераман. Беҳзод Аҳмедовнинг Ўзбекистонда телекоммуникация ускуналарини сотиб олишга оид кўплаб лойиҳаларга алоқадарлиги қандай? Мисол учун, Ўзбекистон прокуратураси ўз сайтида ёзишича, МТС компанияси томонидан олиб кирилган ускуналар учун кўрсатилган ҳисоб-варақларида маҳсулот нархи аслидагидан 50 бараваргача қиммат кўрсатилган. Саволлар кўп. Беҳзод Аҳмедов Ўзбекистондаги кўплаб муҳим шахслар – катта мулкга эга бўлган, лекин бу ҳақда билдиришни истамайдиган кишилар билан ишлар эди. Уларнинг кўпчилиги Беҳзод Аҳмедовни танирди ва уларни ҳам: «Қандай қилиб у МТС директори сифатида шубҳали савдоларни амалга ошира туриб, яна бизнинг дўстимиз бўлиб қолди?», деган савол қийнамоқда. ОАВда вазиятнинг турли талқинлари пайдо бўлди.

Швециянинг Mannheimer Swartling адвокатлар ҳайъати томонидан ўтказилган мустақил суриштирув мени қораловчи ҳеч қандай далилларни топгани йўқ. Мен ҳеч қачон TeliaSonera вакиллари билан учрашмаган ва улар билан гаплашмаганман. Мен ишончли вакиллар орқали ҳаракат қилишни маъқул кўрмайман, чунки, тажрибам шуни кўрсатадики, мақомимдан келиб чиқиб, бундай йўналишда иш олиб бориш муаммоларни келтириб чиқаради.

Мен ўзимга-ўзим шундай савол бераман: TeliaSonera қандай қилиб Швеция компаниясининг Ўзбекистон бозоридаги бевосита рақобатчиси – МТСнинг бош директори сифатида ишлаб турган Беҳзод Аҳмедов билан шартнома тузиши мумкин? Сўнгги 10 йилдан бери Беҳзод Аҳмедов ҳам Москвада, ҳам Тошкентда МТСдан маош олиб турарди. Унга Москвадаги 15 миллион долларлик кўчмас мулк кўринишида берилган катта бонусларни ҳам эсдан чиқармаслик керак. Демак TeliaSonera билан шартнома МТС билан келишмасдан туриб имзоланиши мумкин эмас эди. Менимча, бундай ҳаракатлар бизнес юритишнинг ҳар қандай қоидаларига зид. Coscomни сотиб олиш ортидан TeliaSonera нафақат Ўзбекистонда, балки Афғонистон ва Тожикистонда ҳам ўз ўрнини мустаҳкамлаб олди. Айни вақтда, коррупция бўйича айбловлар фақат Ўзбекистон бозорига нисбатан иддао қилинаётгани ҳам қизиқ.

Bilan: Швейцариядаги компанияларга бевосита ёки билвосита сармоя киритганмисиз, улардан бирортасини назорат қиласизми ёки назорат қилганмисиз?

Гулнора Каримова: Мен ҳеч қачон Швейцарияда бизнес юритиш имкониятларини кўриб чиқмаганман. Бундан ташқари, менинг дипломатик мақомим бунга йўл қўймайди. Агар сўнгги олти йилдан бери Швейцарияда менинг иштирокимда бизнес юритилаётгани билан боғлиқ маълумотлар аниқланганида эди, бу нафақат Швейцария ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан, балки БМТ томонидан ҳам тергов қилинган бўларди, чунки мен ўз мамлакатимнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакиласи ҳисобланаман. Бу каби киноялар мухолифларимнинг туҳматларидир. «Зеромакс», Interspan, Oxus Gold олтин қазиб чиқариш компанияси, Россиянинг «Вимм-Биль-Дан» сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ширкати, Carlsberg пиво ишлаб чиқариш компанияси ва бошқаларга нисбатан ҳам менинг исмимни бир неча бор эслаб ўтишган.

2011 йилда мен қўрқитиш ва таҳдидлар устидан Швейцария судига даъво билан мурожаат қилишга ҳаракат қилгандим, бироқ менинг дипломатлик мақомим ўз ҳуқуқларимни ҳимоя қилиш бўйича даъво билан чиқишга имкон бермайди. Бироқ, билмасдан мени «Зеромакс» асосчиси ва ушбу компанияни назорат қилувчи шахс сифатида кўрсатган бир қатор Швейцария газеталарига жавоб бериш ҳуқуқига эга бўлгандим. Ушбу мақсадли таҳдидларга қарши туриш учун ходимлар жамоасининг катта меҳнати керак бўлади ва буларнинг барчаси асосий фаолият – етти миллион кишини қўллаб-қувватлаб турган Фонд Форум ишидан чалғитади, холос.
Категория: Shou biznes olami | Просмотров: 696 | | Рейтинг: 5.0/4
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz