Статистика |
Hozirda saytda: 5 Mexmonlar: 5 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Aprel » 15 » Грецияда сўнгги 45 йилда биринчи марта дефляция кузатилди
00:58 Грецияда сўнгги 45 йилда биринчи марта дефляция кузатилди |
2013 йилнинг март ойи якунларига кўра, Грецияда истеъмол товарлари учун нархлар йил ҳисобида 0,2 фоизга тушди. Agence France-Presse’нинг хабар беришича, бу Грецияда сўнгги 45 йилда биринчи марта ойлик дефляция кузатилаётганидан далолат беради. Дефляция сабаблари сифатида ҳукумат томонидан олиб борилаётган кескин иқтисод чоралари ва сўнгги олти йилдан бери тўхтамаётган рецессия кўрсатилмоқда.
Истеъмолнинг пасайгани сабаб ишлаб чиқарувчилар ва ритейлерлар, шунингдек, хизмат кўрсатувчи компаниялар нархларни туширишга мажбур бўлишган. Мисол тариқасида, телекоммуникациялар соҳасида нархларнинг тушиши 5,1 фоизга тенг бўлса эрса, соғлиқни сақлаш соҳасида бу кўрсаткич 4,6 фоизга тенг.
Айни вақтда, ой ҳисобида нархлар мамлакат миқёсида умуман 2,5 фоизга ошган ва бу иқтисодиётнинг вақтинчалик жонланганидан далолат бўлиши мумкин.
Сўнгги 5 йил ичида Греция ялпи ички маҳсулот ҳажми 22 фоизга тушиб кетган бўлиб, бу мамлакат иқтисодиёти чуқур рецессия ҳолатида эканлигини билдиради. Жорий йилда ушбу кўрсаткич 4,5 фоизга қисқариши кутилмоқда.
Мамлакатдаги ишсизлик кўрсаткич 27 фоизга етган ва кўплаб греклар иш излаб чет элга чиқиб кетишга мажбур бўлишган. Давлат бюджети фақатгина хорижий ёрдам ҳисобига мавжуд бўлиб турибди, акс ҳолда Грецияга дефолт хавф солаётган эди. Давлат кредиторлар “учлиги” – Еврокомиссия, Европа Марказий банки ва Халқаро валюта жамғармасидан 100 миллиард евродан ортиқ ёрдам маблағи олган.
Реструктуризация натижасида расмий Афина давлат қарзи ҳажмини бир қадар қисқартиришга муваффақ бўлди, бироқ олинган янги мажбуриятлар ҳажми ҳали ҳам ЯИМнинг 100 фоизидан кўп ва ўсишда давом этмоқда.
|
Категория: Dunyo xabarlari |
Просмотров: 707 |
| Рейтинг: 5.0/6 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|