Главная » 2013»May»14 » Google Оролнинг қандай қуриганини кўрсатди
03:01
Google Оролнинг қандай қуриганини кўрсатди
Google компанияси сўнгги 28 йил мобайнида ер шари минтақалари қиёфаси қай тарзда ўзгарганини кўрсатувчи, хусусан, Орол денгизининг қуриб бориши ва сахрога айланишини акс эттирган Timelapse лойиҳасини тақдим этди. Мазкур лойиҳа ҳақида компаниянинг расмий блогида ҳикоя қилинган.
Timelapse HTML5 форматидаги интерфаол тасвирларни ўз ичига олган. Бунда 1984-2012 йиллар давомида Landsat йўлдошлари орқали тасвирга олинган суратлар хронологик тартибда жойлаштирилган.
Интерфаол тасвирлар орқали минтақамиздаги Орол денгизининг қай тариқа сувсизланиб, ҳалокатга учраганини акс эттирган фожеавий кўринишга гувоҳ бўлиш мумкин. Шунингдек, мазкур тасвирлар ёрдамида Амазония ўрмонларидаги дарахтларнинг кесилиши, Лас-Вегас шаҳрининг ривожланиши, Дубайда Пальма ороли бунёд этилиши каби дунёда юз берган муҳим жараёнларни кузатиш мумкин