Статистика |
Hozirda saytda: 27 Mexmonlar: 27 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Avgust » 16 » “Google” “Gmail” даги ёзишмаларни сир сақлашга кафолат бермади
01:07 “Google” “Gmail” даги ёзишмаларни сир сақлашга кафолат бермади |
Американинг "Google” корпорацияси "Gmail” почта сервиси фойдаланувчиларининг ёзишмаларини таҳлил қилиш технологик жараённинг бир қисми эканини билдирган.
Шундай экан, компания уни ўз ихтиёрига кўра ўтказишга ҳақли, деб ёзади РИА "Новости”. "Google” тарқатган маълумотларга кўра, шахсий хатларни таҳлил қилиш, хусусан, мақсадли рекламани тарқатиш, спамни фильтрлаш, компьютер вируслари тарқатмаларининг олдини олиш ва бошқа шу каби мақсадлар учун зарур.
"Google” вакиллари ўзларининг бу борадаги фикр-мулоҳазаларини АҚШнинг Сан-Хосе шаҳридаги Шимолий Калифорния округи судига юборган хатида билдирган. Улар хатда шахсий ҳаёт дахлсизлиги бузилгани ҳақидаги ўзига қарши қўйилган айбловларга қўшилмаслигини таъкидлайди.
"Digit.ru” тарқатган хабарга кўра, "Gmail” почта сервисининг бир нечта фойдаланувчиси ушбу иш бўйича даъвогар сифатида чиққан. "Google” суд жараёнида жавобгар сифатида қатнашади. Суд мажлиси 5 сентябрга тайинланган.
Darakchi.uz
|
Категория: Texnogoliyalar |
Просмотров: 590 |
| Рейтинг: 5.0/3 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|