Статистика |
Hozirda saytda: 2 Mexmonlar: 2 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Yanvar » 23 » “GM Uzbekistan”нинг Россияга экспорти 5 фоизга камайди
08:12 “GM Uzbekistan”нинг Россияга экспорти 5 фоизга камайди |
“GM UZBEKISTAN”НИНГ РОССИЯГА ЭКСПОРТИ 5 ФОИЗГА КАМАЙДИ2012 йилда “GM Uzbekistan” АҚШ- Ўзбекистон қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган автомобилларнинг Россияга қилинган экспорт ҳажми 2011 йилга нисбатан беш фоиз камроқ, деб ёзади 12.uz сайти. Европа бизнеси уюшмаси қошидаги автомобил ишлаб чиқарувчилар қўмитаси берган маълумотга кўра, ўтган йили “GM Uzbekistan” Россия бозорида 55034та “Нексия”, 33198та “Матиз”, ҳаммаси бўлиб 88232та автомобил сотган. “GM Uzbekistan” қўшма корхонаси 2012 йилда Ўзбекистоннинг ички бозорида сотган автомобилоари сони 123 мингни ташкил қилади. Бу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон GM автомобиллари энг кўп сотилган бозорлар рўйхатида тўққизинчи ўринда. “General Motors” маълумотларга кўра, ўтган йили “GM Uzbekistan” қўшма корхонаси 235518 дона автомобил ишлаб чиқарган. Бу 2011 йилга нисбатан 6,4 фоизга кўпроқ. Ҳозирда “GM Uzbekistan” қўшма корхонаси “Nexia”, “Lacetti”, “Malibu”, “Cobalt”, “Matiz”, “Spark”, “Captiva” ҳамда “Damas” каби автомобилларни ишлаб чиқармоқда.
|
Категория: Dunyo xabarlari |
Просмотров: 714 |
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|