SHERLAR.BIZ Payshanba, 19.09.2019, 16:00
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 2 » GM Uzbekistan икки ойда Россияда 12,5 мингга яқин автомобиль сотди
14:44
GM Uzbekistan икки ойда Россияда 12,5 мингга яқин автомобиль сотди
GM Uzbekistan 2013 йилнинг январь-февраль ойларида Россияда автомобиль сотиш ҳажмини 40 фоизга оширишга муваффақ бўлди. UzDaily.Uz’нинг Европа Бизнес уюшмасининг Автомобиль ишлаб чиқарувчилар қўмитаси маълумотларига асосланиб тарқатган хабарига кўра, Ўзбекистон автомобилсозлик корхонаси январь-февраль ойларида Россияда 12,49 минг дона машина сотган, ўтган йилнинг худди шу даврида бу кўрсаткич 8,9 минг донага тенг эди.

Қўмита маълумотларига кўра, 2013 йилнинг февраль ойида GM Uzbekistan Россия бозорида 6797 дона автомобиль сотишга муваффақ бўлган, ўтган йилнинг худди шу даврида бу кўрсаткич 4098 донага тенг эди.

2013 йилнинг январь-февраль ойларида Nexia русумли автомобиллар савдоси 40 фоизга ошган бўлса (7421 дона сотилган), Matiz русумли автомобиллар савдосидаги ўсиш кўрсаткичи ҳам 40 фоизга тенг бўлди (5069 дона сотилган). Айни вақтда, февраль ойининг ўзида GM Uzbekistan Россия бозорида 3913 дона Nexia, 2884 дона Matiz сотган. Бу, мос равишда, ўтган йилнинг худди шу давридаги кўрсаткичдан 68 фоиз ва 64 фоизга кўп.

Январь ойи якунларига кўра, GM Uzbekistan Россияда автомобиль сотиш ҳажми бўйича 10-ўринни эгаллади. Nexia эса Россияда энг кўп сотилаётган автомобиллар рейтингида 10-ўринда бораётган бўлса, Matiz 19-ўринни эгаллаган.

UzDaily.Uz’нинг ёзишича, «ЎзДЭУАвто» ЁАЖ Ўзбекистон ҳукумати ва Жанубий Кореянинг Daewoo Motor корпорацияси томонидан ташкил этилган бўлиб, автозавод 1996 йилда ишга туширилган. 2005 йилда Ўзбекистон Daewoo’нинг ҚКдаги 50 фоиз акцияларини сотиб олди, 2007 йилда эса «Ўзавтосаноат» ва General Motors ўртасида «ЎзДЭУАвто» базасида Chevrolet автомобилларини ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича GM Uzbekistan заводини ташкил этиш тўғрисида битим имзоланди. Ҳозирги кунда GM қўшма корхонанинг 25 фоиз акциясига эгалик қилади, заводнинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 250 минг дона автомобилга тенг.
Категория: Texnogoliyalar | Просмотров: 524 | | Рейтинг: 5.0/3
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz