Урушлар, қуролли тўқнашувлар ва оммавий тартибсизликлар иқлимнинг исиши сабабли 2050 йилга бориб бир ярим мартага кўпайиши мумкин.
"Айни пайтда иқлим ва зиддиятларнинг ўзаро боғлиқлиги хақида бир қанча тахминлар мавжуд. Масалан, иқлим ўзгариши иқтисодиётга, айниқса аграр мамлакатларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин, одамлар эса иқтисодий аҳвол ёмонлашганда одатда қўлга қурол олишади” – деб ёзади АҚШнинг Принстон Университети ходими Соломон Сян.
Вазиятни ўрганиш ва таҳлил қилиш учун олимлар иқлим ва тўқнашувларга бағишланган 60 та тадқиқот ўтказишди. Бу борада улар асосан индивидуал можаролар (урушлар, қотилликлар, зўравонликлар) ва гуруҳлар ўртасидаги сиёсий тўқнашувларни (фуқаролик урушлари, исёнлар, этник зидиятлар ва ҳужумлар) ўрганишди.
Олимларнинг фикрича, 2050 йилга бориб "қайноқ” ҳудудларда келгуси авлод иқлимга мослашиб кета олмаса, гуруҳлар ўртасидаги можаролар сони 50% дан кўпроққа ошиши мумкин.