Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Sentyabir » 17 » Гиннес рекордлар китобига яна 13 та янги ютуқ киритилди
14:41 Гиннес рекордлар китобига яна 13 та янги ютуқ киритилди |
Гиннес рекордлар китобининг вакиллари 2014 йилги нашрга кирган энг охирги ютуқлар ҳақидаэълон қилди. Қуйида уларни эътиборингизга ҳавола этамиз. 1. Ҳиндистонлик 12ёшли бола шпагат ҳолатида бирданига иккита скейтда учган. Унинг рекорди унчалик катта эмас, бор-йўғи 10 см,бироқ унинг акробатик ҳаракатларини ҳали ҳеч ким такрорламаган. 2. Германиялик Жулия Плечернинг рекорди ҳам акробатика билан боғлиқ.У 100 метрлик масофани баланд пошнада 14.531 сонияда босиб ўтишга муваффақ бўлди. 3. Лейлани Франко эса “орқа кўприк” ҳолатида юриш бўйича рекорд ўрнатди. У танасини“кўприк” шаклида эгган ҳолда 10,05 сония ичида 20 метрни босиб ўтди. 4. Италиялик Фабио Реджани улкан мотоциклни ясади. Унинг оғирлиги 5 тонна келади, рули эса ерюзасидан 5,1 метрга баланд. 5. “Шайтон” лақаблигерманиялик велосипедчи Диди Зенфт энг катта велосипедни яратди, унинг ғилдирагининг диаметри 3,2 метрниташкил этади. 6. Жажжи ўлчамдаги автомобиль ҳам Гиннесрекордлар китобидан ўрин олди. Бу жипнинг баландлиги бор-йўғи 63,5 см ни, эни 65,41 см ни, узунлиги эса 1,27 метрниташкил этади. 7. Буюк Британияда Оззи лақабли тўрт ёшлиит дарахтлар орасига тортилган узунлиги 3,5 метр келадиган арқон устидан 18,22 сония ичида юриб ўтди. 8. Америкада Хэппи лақабли эчки мустақил равишда скейтда 36метр масофани 25 сонияда босиб ўтди. 9. Ўрта Ер денгизиҳудудида яшовчи Ни Хай лақабли эшак энг паст бўйли сифатида тан олинди. 6 ёшли бу жониворнинг бўйи бор-йўғи 64см ни ташкил этади. 10. Дунёдаги энг жажжи кучукчанинг номи Милли.Унинг бўйи бор-йўғи 9,65 см ни ташкил этади. 11. АҚШлик СтивСансвит режиссёр Жорж Лукаснинг “Самовий урушлар” фильми билан боғлиқ предметлар тўплами бўйича Гиннесрекордлар китобига киритилди. Унинг тўпламида 300 мингга яқин предмет йиғилган. 12. Британиялик яна бир коллекционер эса турли моделдаги 322 та чангюткични тўплашга муваффақбўлган. 13. Германиянинг “Zollner Elektronik” компанияси томониданяратилган баландлиги 8,1 метр, узунлиги 15,6 метр ва эни 12,3 метр келадиган олов пурковчи аждар дунёдаги юрувчиэнг катта роботга айланди. Робот оғзидан олов чиқаради, бунинг учун унга 11 кг суюқ газ талаб этилади.
|
Категория: Qiziqarli malumotlar |
Просмотров: 681 |
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|