Статистика |
Hozirda saytda: 15 Mexmonlar: 15 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Yanvar » 14 » Германияда тўтикуш полиция чакирди
02:20 Германияда тўтикуш полиция чакирди |
Германиянинг Иббенбюрен шаҳар полиция маҳкамасига (Шимолий Рейн - Вестфалия федераль ери) бир аёл қўнғироқ қилиб, барчани оёққа турғазди. Полициянинг хабар беришича, қўнғироқ эгаси қўшни хонадондан болаларнинг "Ойи! Дада! Ойи! келинг" деган бақириқлари эшитилаётганини айтган. Шунингдек, қўшни аёл кейинги кунларда ён қўшниларидан дарак йўқлиги, уйга ҳеч ким кириб-чиқмаётганини қўшимча қилди. Воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари уйнинг қўнғироғини босишди, лекин ичкаридан ҳеч ким жавоб бермади. Улар ҳам болаларнинг ёрдам сўраб бақираётган овозларини эшитишди. Эшикни бузиб киришдан бошқа илож тополмаган ҳуқуқ- тартибот органлари ходимларининг ичкарига киргач, оғзилари очилиб қолди. Дарҳақиқат уйда ҳеч ким йўқ эди, бир бурчакдаги қафасда эса зерикиб кетган тўтиқуш бетўхтов "Ойи! Дада! Ойи, келинг!", деб бақиқар эди. Тўтининг қаровсиз қолганини пайқаган полициячилар унинг эгаларини топишга ҳаракат қилишди. Маълум бўлишича, бутун оила дам олишга кетган экан, тўтиқушга эса уларнигн таниши қараб туриши керак бўлган.
|
Категория: Dunyo xabarlari |
Просмотров: 701 |
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|