Главная » 2013 » May » 26 » Gentra ёки биз кутган "Ласетти-2" автомобилининг кутилган тақдимотидан Gentra ёки биз кутган "Ласетти-2" автомобилининг кутилган тақдимотид
09:14
Gentra ёки биз кутган "Ласетти-2" автомобилининг кутилган тақдимотидан Gentra ёки биз кутган "Ласетти-2" автомобилининг кутилган тақдимотид
Lacetti платвормаси базасида яратилган Gentra автомобилига янги тўрт цилиндирли DOHC двигатели ўрнатилган. Унинг хажми 1,5 л. бўлиб, 105 от кучига эга. Трансмиссия – механик ва автомат узатма қутиларда ишлаб чиқарилади.
Машина шаҳар ичида – ҳар 100 км.га механик узатмали қути билан 8,46 л., автомат узатма қути билан 9,46 л. ёқилғи сарфлайди.
Моделнинг ташқи кўринишидаги ўзгаришлар асосан олд томонга тегишли: капот, радиатор панжараси, бампер, чироқ ва туманга қарши фонус. Автомобиль Евро-5 экологик стандартига жавоб беради.
Gentra олд ўриндиқни иситувчи тизим, ABS, CD-плеер, рулдаги тугмалар орқали масофадан туриб аудио тизимни бошқариш қурилмалари билан жиҳозланган. Барча комплектацияларда ҳимоя ёстиқчалари, кондиционер, иммобилайзер ва туманга қарши чироқлар бор.
«Ўзавтосаноат» АК бошқаруви раиси ўринбосари Тохиржон Жалиловнинг таъкидлашича, Gentra седанининг ишлаб чиқариш билан компания GM Uzbekistan автомобиллари бозоридаги нарҳ ва сифат мувозанатини сақлаб туришга эришади.
«Nexia ва Matizга пойтахт ва бошқа худудларда доимгидек талаб катта. Уларга хизмат кўрсатиш нисбатан арзон ва шу боис иккиламчи бозорда ҳам анча талабгир маҳсулотлар саналади. Янги Gentra эса нозиктаб истеъмолчилар учун танлаш имкониятини оширади», – дейди Жалилов.