5 йил олдин Гавайи оролларида йўқолган фотоаппарат Тайвандан бус-бутун ҳолда топилди. Америкада яшовчи 32 ёшли Линдси Скэлен ўз фотоаппаратини беш йил айрилиқдан кейин топиб олди. Линдси сув ости фотокамерасини дам олиш пайтида океанда йўқотиб қўйган. Аппарат 6 минг километр сузиб ўтгач уни Тайван соҳилларидан топиб олишди.Скэлен фотоаппарати шу қадар узоққа сузиб бориб, ҳеч қаери шикастланмаганидан ҳайронлигини журналистларга берган интервьюсида маълум қилди.
Сув ўтказмайдиган қобиққа жойлашган камера, China Airlines авиакомпанияси ҳодими Дуглас Ченг томонидан топиб олинган. Шундан сўнг, ҳотира картасининг ичидаги беш йил аввал олинган суратлар, дарвоқе уларнинг сифатига ҳам умуман зарар етмаган, Facebook тармоғига жойлаштирилган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари суратларни фаол тарзда тарқата бошлашган ва натижада Линдсининг дўсти унга унутилган жойлар билан йўқолган суратларни кўрсатди.
China Airlines ҳодими Скэленга фотоаппаратни олиб кетиш учун Тайванга сафар ҳаражатларини тўлаб беришини ҳам таклифқилди. Фотоаппаратнинг бахтли эгаси янги ишга жойлашганига бир ҳафта бўлганлиги сабабли ҳозирча бундай узоқ сафарга отлана олмаслигини айтди.
Қизалоқ Гавайига 2007 йилда дам олгани борган, кечки пайт сувга тушган ва фотокамера қўлидан сирпаниб кетган. Сув камерани Тайван соҳилларига элтиб ташлаганида у сув ўтлари ва ракушкалар биланқопланган бўлган, аммо сув ўтказмайдиган корпуси сабабли, фотоаппарат бешикаст қолган.