Главная » 2013»May»15 » Galaxy S4ни 2,5 млн. сўмгача харид қилиш мумкин
00:52
Galaxy S4ни 2,5 млн. сўмгача харид қилиш мумкин
Ўтган ҳафтада Тошкентда Samsung Galaxy S4 смартфонининг тақдимоти бўлиб ўтди. «Samsung Electronics Co. Ltd» компаниясининг Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари бўйича директори Син Сик Чой янги техниканинг нархи ҳамда унинг айрим иловалари тўғрисида маълумот берди.
«12 ойлик расмий кафолати бўлган Galaxy S4 смартфонлари 10 майдан эътиборан сотувга чиқди. Айни дамда смартфоннинг нархи 2 млн.дан 2,5 млн. сўмгача ташкил қилмоқда. Нархлар Samsung компанияси томонидан белгиланмайди, барча нархлар дилер ва дўконга боғлиқ.
Директор янги смартфоннинг S-Translator илова имконияти хақида гапирар экан шундай дейди, - "Янги илова бир тилда айтилган сўзни илғаб олиб, ўша заҳоти бошқа тилга ўгириб бериш имкониятига эга. S-Translator айни дамда 10 та тилни қўллаб-қувватлайди (аниқроғи 9 тил, сабаби инглиз тили Британия ва Америка талқинида ишлатилган)”. Рўйҳатга ўзбек тили киритилмаган ва уни киритиш хақида ҳам ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, «Samsung Electronics Co. Ltd» компанияси Ўзбекистонда 10 йилдан ортиқ фаолият юритмоқда.