Венесуэла термасининг футболчилари 2014 йил бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати доирасидаги Чили термаси билан саралаш ўйини олдидан заҳарланган. Маҳаллий ОАВ тарқатган хабарга кўра, 20 нафар ўйинчида ўткир қорин оғриғи қайд этилган.
"Оғриқ шу даражада кучлики, футболчилар машқ қилиш у ёқда турсин, ҳатто ухлай ҳам олишмаяпти", - дейди жамоанинг бош мураббийси Сесар Фариас.
Қайд этиб ўтамиз, 13 та ўйиндан кейин Венесуэла жамоаси турнир жадвалида олтинчи ўрнни, Чили эса тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланма биринчи тўртта жамоага берилади, бешинчи жамоа эса Осиё саралаш гуруҳидаги терма жамоалардан бири билан саралаш ўйинида майдонга тушади.