Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Aprel » 4 » "Фотон" заводи ўрнида "Ўзавтосаноат"нин янги биноси қурилади
23:05 "Фотон" заводи ўрнида "Ўзавтосаноат"нин янги биноси қурилади |
Бузиб ташланган "Фотон" заводи ўрнида қад ростлайдиган янги иншоот Наврўз байрамига қадар фойдаланишга топширилади. «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси 2014 йилнинг март ойи охирига қадар Тошкент марказида - «Фотон» ОАЖ заводи бузиб ташланган ҳудудда бинолар мажмуасини барпо этади.
Бу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ««Фотон» ОАЖ ҳудудида «Ўзавтосаноат» акциядорлик компаниясининг маъмурий бинолари ва иншоотлари комплексини қуришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Хабарларга қараганда, янги иншоотлар мажмуаси келаси йилнинг 21 мартига қадар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Биноларни барпо этиш ва реконструкция қилиш бўйича буюрмачи "Oъzavtosanoat-Injiniring” масъулияти чекланган жамияти, бош лойиҳавий ташкилотчи - "Tоshgiprogor” очиқ акциядорлик жамияти, қурилиш бўйича бош муассаса – «Ўзбекгидроэнергоқурилиш» масъулияти чекланган жамиятининг «ТошИЭСқурилиш» шўъба корхонасидир.
«Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси янги мажмуа қурилишини ўз ҳисобидан молиялаштиради.
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 731 |
| Рейтинг: 5.0/4 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|