Главная » 2014»Mart»4 » Forbes Россиянинг энг бадавлат кишиси деб ўзбекни тан олди
21:26
Forbes Россиянинг энг бадавлат кишиси деб ўзбекни тан олди
Forbes журнали талқини бўйича Россиянинг энг бадавлат фуқароси деб Алишер Усмонов топилди.
Унинг бойлиги 18,6 млрд АҚШ долларига баҳоланди. Америка журнали тақдим этган рўйҳатда Усмонов 40-поғонада қайд этилди.
Ҳар йилги миллиардерлар рўйҳатида яна Билл Гейтс пешқадамлик қилмоқда. Унинг бойлиги 76 млрд долларга баҳоланди. Бу ўтган йилга нисбатан 9 млрд долларга кўп.
Жаҳон рейтингида қайд этилишича, дунёда миллиардерлар сони 1645 нафарга етган, уларнинг умумий бойлиги эса 6,4 трлн долларни ташкил қилади.
Миллиардерларнинг 492 нафари АҚШда яшайди. Шунингдек, 152 нафар миллиардер Хитой, 111 нафари эса Россия фуқароларидир.
Рўйхатда илк бор Жазоир, Литва,Танзания ва Угандалик миллиардерлар қайд этилган.
Маълумот ўрнида
ВикипедиЯ сайтида келтирилишича, Алишер Усмонов 1953 йил Наманган вилоятининг Чуст шаҳрида туғилган, оилада тўрт фарзанднинг бири. Миллати ўзбек.