SHERLAR.BIZ Shanba, 21.09.2019, 02:19
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Fevral » 28 » Фохиша ....ёки? (Тошкент-Москва) 3- к,исим
03:49
Фохиша ....ёки? (Тошкент-Москва) 3- к,исим
"Мургак калбим сир билмагандек, бунча гузал эди бу олам, барча бирдек мехрибон одам, болалигим сени согиндим"
(Ю.Усмонова)

Джамилянинг отаси бундай вокеадан хабар топгач на хурсанд булишини ва на кайгуришини билмасди. Чунки на бир туй ва на бир орзу хавас…
Хурсанд томони узи хохлагандек кизини узбек йигитга узатиш эди.
Кеча кунгирок килганида унинг шодлигидан бирон суз айтолмай колди.
Кейинги хафта онасини олиб келишини сураганди, уйда кичкинагина худойи килишар экан.

Джамиланинг отаси Нодир Галя билан учрашганда уйланган лекин фарзан мана икки йилки йук эди. Оиласи исломий булгани сабабли дарров никох укитиб иккинчи хотин килиб яшар эдилар.
Галя унга Джамилани тугиб берганда шодлиги бекиёс эди. Афсуски узокка чузилмади бу бахт ва улар хакида хамма билиб олди. Хотини албатта туполон килди, оилавий суд, бакир чакир авжида эди. Хотини ажрашишни хам хохламас лекин бир урис аёлдан боласи борлиги ич ичидан эзиб алам киларди.
-Бу урис жалаб Сиздан тугмаган кузизи очин, канака латтасиз, бировдан тугдирволиб мана Сиззи согиб юрибди дея уввос соларди.
Отаси ва онаси эса хайрон, нима киларини билмасди. Отаси орага аралашиб, булар иш булгани тушунишини лекин уни халол келин килгани барибир унга якин ва ягона булишини, бирга Галя билан яшаштирмаслигини аммо болага ёрдам бериши шартлигини тушунтирдилар.

Кунлардан бир кун у аёлни уйга олиб келишини айтиб тираб олди.
Жажжи 5 ёшлик Жамиляни куриб тугриси тугмаган она булса хам кандайдир галати холатга келди. Бир тарафдан хавас килса бир тарафдан хасад, алам ич ичини тирнарди.
Кизи отасининг куйиб куйган нусхаси эди. Бу кошлар, бурнилари, нигохлари, отасидек узун узун киприклари.
Жамила хаммани диккатини узига каратди ва хамманинг мехрини олди.
Узбек аёли нималарга чидамаган эх…
Шу кундан Жамила кенг ховлининг маликасига айланди, буни нафакат айнан биринчи хотини Нигора балки оила аъзолари хохлашганди. Галя эса нихоят ишга тушди. Эрталабдан кечгача ховлида Нигора билан, кечаси онаси олиб кетар, гохида икки уч кунлаб ховлида коларди.

Шу кунларда Нигора узини ёмон хис кила бошлади, ва уйдагиларга этмай узи поликлиникага чикди, барча анализларни жавобидан…хушига келолмасди. Кайта кайта суради… Ха хомила уч хафталик…
Ё раббим! Охим нахот етди? Нихоят шунча кийналганларимга, шунча куз ёшларимга менга тухфанг Оллохим…
Ёки шу мургак Жамилага булган мехрим? Уни уз фарзандимдек яхши куриб мехрим тушганидир…
Уйга келиб хеч гапира олмасди, на кайнонасига ва на эрига гапиролмас, нима дейишини билмай Жамилани кучиб факат йигларди.
Хамма хайрон.
-Мама Нигора почему плачешь?
-У тебя скоро будет братик Жамила….

Ким билибди дерсиз узок кутилган фарзанд уз хаёти эвазига хаёт талаби билан дунёга келишини.
Шифокорлар канча курашишмасин Нигора шифохонада хаёт билан видолашди. Лекин уз фарзандини курди, кучди, шодланди…
-Адаси илтимос исмини Мансур куйинг, мансуб йигит булсин. Мазам йук, билмадим балки ёшликдаги юрак касалим дош бермас, агар бирон бир нарса булса Галя билан яшашизга эътирозим йук. Лекин ваъда беринг болам бошка онасиз усади, илтимос, ойижонимга ишонаман, майли яшанг у билан факат унга боламни берманг…

Нигоранинг болалиги оддий утган булсада, онаси 11 ёшдалигидаёк огир касалманд булиб вафот этган эди, отаси эса орадан 5 йил утиб икки фарзандли аёлга уйланиб олган ва бошка фарзанд хам курмади. Нигорани турмушга берди-ю хотин бола чакаси билан хотининг Сурхандарёсига кучди кетди.

Барча маъракалар утса хамки Нодирнинг хеч углини кургис келмас, мехри йук, кузига котилдек куринаверарди. Жамила эса уни атрофида гирди капалак эди.
Галянинг Москвага кетиш ва у ерда ишлаб яшашига бемалол кунди. Жамилани вактинча Тошкентда ота онасига колдиришди, у ерда урнашиб кетишгунча. Галянинг ота онаси Москвада булишига карамай уларни тайёр уй бир умрга кутиб турмаган эди. Улар хам Галяни узбек уйланган эркакка турмушга чикканидан хавасда эмас эдилар.
Жамила мактабни Тошкентда бошлаб Москвада давом эттирди, Мансур 9 синфлигида кетди. Укасига жуда богланган, бирга усган куп телефонлашиб туришарди. Институт даврида Жамила таътилни Тошкентда утказар, гохи Москвага Мансур борар эди. Лекин…отасининг унга муносабати юзаки, углим углим дегани билан пл бергани билан барибир мехр сохта эди. Буни Мансур билар ва бутун ёшлиги хурланишда ва уксикда утарди.
Мансур 5 ёшида буваси, ва мактабни битиришига бир йил колганда бувиси казо килди. Ховлида энди Нодирнинг тогалари, кеннойилари ва уларнинг фарзандлари яшарди. Мансурга эса онаси келинлик даврида колган бир ётокхона ва мехмонхона ажратилган.

Опасининг бу тарика туйидан хабар топган Мансур эрталабгача йиглаб чикди. Мансур мактабни битирган йили опаси турмуш курди, лекин…
Кандай килиб худойига боришини, нима деб табриклашни билмасди. Махаллада усган боланинг дунёкараши бироз катъийрок эди.

Мана шу кун хам келди, Нодир Галя билан худойидан икки кун аввал Тошкентга келишди, Мансур уларни кутиб олиб тугри ховлига олиб борди. Жамила билан телефонлашишди, Жамила чидаб туролмай мен билан ховлига келдик. Отасини куринишидан узбек дейиш сал кийинрок, руслашиб кетган куринишда, Жамиланинг гирт нусхаси эди. Онасига факат баланд буйи, оппок сутдек ранги ва гунчадек русчада «губки бантиком» лаблари ухшарди холос. Узбекона кош куз эса маде ин Узбекистон эди. Хех кони кучли Узбегим!)

Мана Мансур югуриб елиб дастурхон тузамокда, бу ёкда тогалари, кеннойилари хизматда. Хичем ишонгим келмасди Жамиланинг уйида унинг усган ховлисида эканлигим. Жамиланинг узбекона кийимлари ва буялган коп кора сочларини этмаса факат у ва онаси Галя четдан келган туристлардек эди бу хонадонда.
Аввал узокдан кучада курсатганди ховлини, Мансурни эса куп курганман, хатто бир икки маротаба гаплашганман, опасига умуман ухшамайди, Отасига ухшаса хам бошкачарок эди. Камсукум гапга йукрок бола лекин, хурмат илтифотни жойига шунаканги чиройли куярдики любой келинчак билан бахслаша оларди.
Жамила айтиб берарди, бувисини тарбиясини олган Мансурга хамма хавас киларди. Бувиси хеч кайси келини билан чикиша олмас, козони алохида булиб факат Мансур билан бирга отдельно овкатланишар ва рузгор хам алохида эди.
Эрталаб укишга кетишдан олдин кучага супуришга чикар ва икки ён тарафидан икки янги келинчак, баб баравар уччаласи кучани супуряпти, кузингизни олдига келтиринг. Аввалига келинлар кулишар кейин эса бир бирига ёрдам берар, кай бири чикмай колса ёки кечикса бир бирини кучасини супуриб сув сепиб куйишар, кишлари эса хам шу ахвол факат кор курашда эди.
Супуришга сал кечиккан келинларни роса мулзам киларди.
-Кеннойилар турила, булар энди . Етвурарканде эрини иссик куйнида-деб иккинчи келин билан роса кулги килишар, кип кизариб халиги келинларнинг биттаси чикарди.

Бувиси билан нонушта килиб укишга чопар, келиб тез овкатланиб, овкат тайёрлашга уннар, гохи бувиси келишига узи эски замонлардан колган сандиксифат печкада сковородкада ковок ва картошка ёки кастрюлькада шурва ташаб куярди. Кейин эса биргалашиб кечга бирон нарса тайёрлашарди. Жамила хам бувисини тарбиясини олган. Бувиси айнан невараларидан Жамила ва Мансурга эътибори бошкача эди. Узи уришса уришар лекин хеч кимга гапиртирмас, хатто улар билан биргалашиб йигларди.

Мана ёлгиз колди Мансур…

Дастурхон атрофидамиз. На Жамила бирон нарса дейди ва на мен. Факат шу хаммаёкдаги стандарт сузлар «Хуш калесила? Яхшимисила? Уйчила? Кариндошла? Кушнила итп итд.»
Жамила эса хеч севинчини ичига сигдиролмас, узбекона келинлик кийимини куз куз килиб кузлари ёниб, «улыбка шест на девять а ля Джулия Робертс» булиб утирар, Онаси бир бизага караб жилмаяр бир ерга караб кикир-кикир куларди. Бирам жиннича танишув булди узиям.
Отаси хаяжонлангани хаяжонланган.

Индинга худойи. Туй лайт!

-6-

Галати хиссиет…
Сиз уйлавоссиз мана булди бахт санга, хохлаганингга эришдинг?
Осон эмасакан.
Бир ёкда унинг руслиги, туйсиз, албатта никох лекин барибир кариндош уруг ва кушнилар олдида кутилмаган холат.
Отам худойи утгунча узини уйида тура колсин дейишларига карамай кеннойим ва онам колсин деб туриб олишди. Женя канака килиб одамми кунглини олади тушунолмайман. Хамма яхши куриб ковуради.
Йук, Жамиля уялди, узбек кони борде барибир. Нарсаларини олиб келдим лекин кечасига уйда туравераман деди.
Лекин эрталаб азонда шу супурги челакларини кутариб келиб куча супурвурадиде. Бир томондан хурсанд бусам бир тарафдан галатирок. Кушнилар ку ваще шокда. Махалладаги дув-дув, а гийбат чи? Зап махалладагиларга зур тема топилди.

Онамни бир дугонаси бор Кумри опоки, биза улани Бибиси деб атаймиз, Узбекистонда хизмат курсатган гийбатчи!)
Уша куни кундуз куни келиб вокеадан хабар топгач халиги Саида Раметова деган актрисамиз борку, ушанака истехзоли кулиш, учирма гаплар билан чунонам уялтирдики асти куяверасиз.
-Хмммм энди бууу замон зайлиде ургили, ха бу энди исмларини узбекча килиб бир Фотимахон куяйли а? Чиройли исм.
Онам;- Вой йук, исми асли Жамила.
-Хххааааяяяя, Жамила деенг? Хм… Майли нимаям деймиз, никох укитибсиз. Эндиииии озгина кийналаркансизде ургили, бу битта куча супуриб узбекона кийинишлари билан иш битиб колмас. Ишимиз энди купаяди, бир тарбияларканмиз де.

Ули агар зурга чидаб турдик, кани энди кета колса, обдон бош оёк рентген килиб, яна алламбало нарсаларни шипшиб онам билан кетишга уннади.
Анча вакт утиб Женяникига нарсаларига кетяпсак, куча бошидаги кушниникидан чикяптагн эди. Дааааа дедим, энди туртта кушниникига кириб шунча вакт колиб кетибдими демак бутун махаллани айланишига камида бир хафта керак булар хали бу янгиликни «чайнашга», хотя Бибиси уддабурон, улгуради.

Хеч ургана олмаяпман, кун буйи шокдаман. Нима буляпти тушунолмиман. Женяни эса огзи кулогида. Ростан хам шуни хохлаганмидим узи? Уффф бошланади энди. Юзга солишлариданам куркаман. Узбекчилик.
Буям камдек окам….

Уша кун окам сменада булиб кейинги кун келди. Жамила эса эрталаб вахли келиб куча супураётган пайти. Окам аввалига тушунмади, Малика кайтиб келдими?
Келин куйлагида?
Куча супуряпти?
Хм кизик ким бунака дрессировка килибди? Уша лапашанг укамлигига ишонмиман.
Ие? Сочлари узун булиб коптими? Булиши мумкин, наращивание деган матох хозир модада.
Йуге? Бошка келинку? Кизик кайсидур кушнимиззикида бир кун йук булгунимча туй булиб колиб уже куча супурвоттими?
Нима бало туй куни келинга куп ичирворишган шекил уйни адаштирвориб бизани кучамиззи супурвотти, да ну хотя манга какая разница? Супурвурсин, бу Малика бизани азборойи шарманда килганидан махалла оксоколи кизил ярим ой жамиятидан келинлик урф одатини килиб бериш учун ёллаган шекил хех.

Уйга кирса хотини айни ошхонада уйкаланиб турган экан.
-Келдизми адаси, вой шунака янгиликлар бооор, суюнчини чузинг олдин!
-Нима бало яна иккикатмисан?
-Йугее жиннимисиз, курмадизми кучадаги келинчагимизни?
-???(Ана шу пайт окамни афтини яхшилаб синчиклаб караш керак эди, унинг киёфасида инсон эволюциясидаги барча узгаришларни намоён киладиган холатлар бирваракайига мавжуд эди).
-Вой нега анграяс? Женя ку, келди келин булииииииб. Кеча никоххиям адамла укитдила, укеззи этмисми хурсандлигидан зомби булиб юрибди, энди уялвоттиде уялвотти. Эсиздами Сизам манга етишганда хууудди ушанака эдиз, вой уша кунлада чи….
-Эй, бунча жуврадинг, тузуро тушунтир канака никох? Канака Женя?
-Женячи, укез дон олишиб колудику, урис, туй куни…
-НИМА? Томила кетганми силани? Канака Женя? Канака никох? Жалаб ку у!!!
Эрталабки укиришдан нафакат ман уйгондим балки онам ва адам айвонга югуриб келишганди. Женяга эса дунё ташвишлари ва атроф мухит «барибир» сузлари билан мухраланган, кулокларида наушник, халат чунтагида СиДини варанглатиб кучани ободонлаштириш ишлари билан машгул. Мошинасида ашулани эрталабдан варанглатиб куйма дегандим.
Айвонга якинлашганимда адам куллари билан тухта дея ишора билан тухтатдила. Ховлида турдим караб. Окам огзидан купиги келиб Хамза театиридаги энг эмоционал драма спектаклидан парчасини тугатгач отам суз бошлади.
-Булдими? Узингга келдингми? Сув пув керемасми? Сан ун етти ёшингда уламан лекин уйланаман деб бутун ховлини айланиб уввос солганингда на ман ва на оненг бирон нарса деганмидик?
Севиб улиб уйландингми?
Укен санга ука углингмас! Ман хали уни отаси тириман!
Бу уни хаёти, ман рухсат бердим, онанг рози гапинг борми?
-Вой ада нимала кивоссила, битта шу мишикини деб бутун хаммага шарманда кимокчимисиз? Кариндошла нима диди? Кушнилачи? Мани Танишларим..
-Агар бизани шу келин деб хурмат килмайдиган булишса килишмай куя колишсин. Нега энди уз хаётини деб укен бировларга караб яшаши кере? Сани танишларингга эса тупурганим бор.
-Бу уйда ё уша мишикиз билан жалаби туради ё ман!
-Ока, ассалому алейкум! Яхши келдизми? Узур бугунги янгиликла Сизга ёмон таъсир килибди, ану эсиздами Ахтамар кафеси? Ушаттаги баъзи вокеалар, ва шифохонадаги баъзи вокеалар мани жудаям таъсирлантирганди, лекин окажон ман кисгандим тугрими?

Мани бу гапимдан окамни ранги окариб кетди.

-Узур индамасдим, ман по крайней мере угил боламан лекин илтимос манга тегмен манам сизга тегмиман. Уйизда яшивурин, худойи утсин Женя билан квартирамизга чикиб кетамиз. Сизга огирлигимиз тушмиди.

-Ассалому алейкум…..
Оркамдан келган овозга хаммамиз бурилдик. Остонада етти букилиб, Женя окамга кайта кайта келин салом килиб турарди.
Категория: Qiziqarli malumotlar | Просмотров: 772 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Fevral 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz