Американинг Флорида штатида сайёҳлар учун мўлжалланган уч қаватли уйнинг бир қисми уй остида ҳосил бўлган диаметри тахминан 12х15 метр ва чуқурлиги 4,5 метр келадиган чуқурга тушиб кетди.
Воқеа Клермондаги "Summer Bay Resort" курортида машҳур "Walt Disney World" кўнгилочар маркази яқинида юз берган, дея хабар беради Reuters. Қўриқчининг хушёрлиги ва тезкорлиги натижасида жабрланганлар бўлмади. Айтиш жоизки, баъзан Флоридада табиий карст ўрамалари ҳосил бўлиб, уйларни ўз доимга тортиб кетади. Уларнинг ҳосил бўлишига тупроқ ёки жинсларнинг сув билан ювилиб кетиши сабаб бўлади. Бунинг натижасида бўшлиқ пайдо бўлиб, унинг тепа қисми ўпирилганда ер юзасида карст ўрамалари юзага келади.
Darakchi.uz
|