Статистика |
Hozirda saytda: 36 Mexmonlar: 36 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Fevral » 28 » ФИФА Ўзбекистонни жазолади
18:50 ФИФА Ўзбекистонни жазолади |
Марсел Матье бошчилигидаги ФИФА интизом қўмитаси томонидан Ўзбекистон терма жамоасининг беш нафар ўйинчисига жазо чорасини қўллаш тўғрисида қарор чиқарилди. Бунга Ўзбекистон терма жамоасининг 2011 йил 11 ноябрь куни Тожикистон терма жамоасига қарши ўтказилган учрашувда рўй берган ҳолат сабаб бўлган. Ёдингизда бор, ўша учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари 70-дақиқада 2:0 ҳисобида олдинда бора туриб, кетма-кет сариқ карточкалар олган эдилар. Ўша вақтда огоҳлантирилган футболчилар аввал ҳам сариқ карточка олган бўлиб, гуруҳдаги сўнгги учрашув олдидан атайлаб “тозалаб” олишга ҳаракат қилганликда айбланмоқда. Аслида бу футболчилар ФИФА тартиб ва интизом кодексининг 17 параграф, 3- моддаси бўйича 29 февраль куни учинчи босқичнинг сўнгги, Японияга қарши ўтказиладиган ўйинини ўтказиб юбориши керак эди. Ўйиннинг расмий протоколи ва ўйинда юз берган видеолавҳаларни кўриб чиққан, ФИФА тартиб ва интизом қўмитаси беш нафар ўйинчини 57-моддага биноан қўшимча жазога тортишга қарор қилди. Демак, унга кўра Шавкат Муллажонов, Санжар Турсунов, Ислом Тўхтахўжаев, Сервер Жепаров ва Вагиз Галиуллинлар ЖЧ-2014 саралаш мусобақасининг якуний тўртинчи босқич биринчи учрашувини ўтказиб юборишга мажбур бўладилар. Бунга қўшимча тариқасида юқорида номи келтирилган ўйинчиларнинг ҳар бири 3 минг Швейцария франки миқдорида жаримага тортиладилар. Шунингдек ФИФА ЎФФни ҳам 18 минг Швейцария франки (таҳминан 20 минг АҚШ доллари) миқдорида жарима тўлашга мажбур қилади.
|
Категория: Sport yangiliklari |
Просмотров: 838 |
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|