SHERLAR.BIZ Shanba, 16.10.2021, 09:09
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 275
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2012 » Iyul » 23 » FIFA PREZDENTI
23:54
FIFA PREZDENTI
ФИФА ПРЕЗИДЕНТИ
ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ФУТБОЛ
РИВОЖИДАН ҲАЙРАТДА! ФИФА президенти Зепп
Блаттернинг Тошкентга
қилган ташрифи давомида
уюштирилган матбуот
анжумани белгиланган
вақтдан бироз кеч бошланди. Анжуман нақд
ярим соат кеч қолган
бўлсада, айтиш лозим,
мухлисларни
қизиқтирадиган саволларга
жавоб олингани билан ёдда қоларли бўлди. Матбуот
анжуманини очиб бериш
ЎФФ президенти Мираброр
Усмоновга топширилди. - Барчангизнинг хабарингиз
бор, кеча юртимизга ФИФА
президенти Блаттер
жаноблари ва ОФК
президенти Жанг Жилонг
жаноблари ташриф буюргандилар. Уларнинг
ташрифидан кўзланган
мақсад, Ўзбекистонда
футболнинг қай тариқа
ривожланаётгани билан
танишиш ва ўз муносабатини билдириш
эди. Президентимиз Ислом
Каримов томонидан ўтган
вақт давомида кўплаб
қарорлар қабул қилинди.
Мана шу қарорларга биноан бир қатор ишлар амалга
оширилди. Бугун кўп
жойларга бориб келдик,
меҳмонлар хурсанд
бажарилган ишларни кўриб,
хурсанд бўлдилар. Бу йил футболимизнинг юз йиллик
тўйи нишонланади. Шу
муносабат билан бу йил
еттита стадион
топширилади. Бу
стадионларнинг барчаси халқаро талабларга жавоб
берадиган, ФИФА ва ОФК
мусобақаларини
Ўзбекистонда ўтказиш
имкониятини яратадиган
бўлади. Албатта ФИФА президентининг олиб
борилган ишлардан кўнгли
тўлди. Меҳмонларимиз ўз
ташаккурларини
президентимизга
билдирмоқчилар. Мираброр Усмоновдан
сўнг сўз навбати ФИФА
президенти Зепп
Блаттерга топширилди.
ФИФА мутасаддиси
кутилмаганда нутқини русча ва ўзбекча
саломлашишдан
бошлади. - Добрий день! Ассалому
алейкум! (Залда кулгу ва
қарсаклар). Менга бундан
тадбирлар жуда ёқади.
Нимаси билан ёқади, сабаби
бу ерда очиқлик ва холислик бор. Ўтган йили
хабарингиз бўлса, ФИФА
жуда нохуш қарор қабул
қилган эди. (Бу ўринда гап
йигирма ёшгача бўлган
қизлар ўртасида ўтказилиши кутилган жаҳон
чемпионатининг
Ўзбекистондан олиб
қўйилиши ҳақида
бормоқда). Биз бу қарорни
изоҳлаш учун бу ерга келдик. Ўзбекистондаги
футболнинг ривожидан
жуда ҳайратдаман.
Кўрганларим ва
эшитганларим бунга туртки
беради. ЎФФ жуда ишончли ва кучли қўлларда. Бу йил
ўзбек футболининг юз
йиллиги нишонланади. Биз
олдинга қарашимиз ва
вазиятга реал баҳо
беришимиз керак. Аниқ мақсад ва режалар ҳақида
ўйлашимиз керак. Мен
ҳозиргина эшитдим,
Ўзбекистондаги барча
ёшдаги терма жамоалар
жаҳон чемпионатига йўл олишни истайди ва бунинг
устида ишламоқда. Бу йўлда
айниқса миллий терма
жамоага жуда катта омад
тилайман ва уларни
Бразилияда бўладиган жаҳон чемпионатида
кўришни жуда истайман.
Бошқа жамоаларга ҳам
нуфузли мусобақаларга йўл
олишларини тилаб қоламан.
Янги анъаналар ва янги усулларда иш олиб
борилмоқда ва таъкидлашим
керак, бугун менинг юрагим
Ўзбекистондадир. Умуман, футбол ҳақида
гапирганда, энг аввало
инфртаструктурани алоҳида
таъкидлаш лозим. Бугун
"Бунёдкор” стадиони ҳақида
ахборот олдик. Юз йиллик тўй тантаналари ушбу
стадионда бўлишидан ҳам
хабардор бўлдик. Бундан
ташқари машҳур "Пахтакор”
стадионини ҳам томоша
қилдик. Ёш футболчиларнинг ЎФФ
ҳовлисидаги майдонда
кўрдим, турли
фотосуратлар билан
танишдим. Ички тузилманинг
ривожланаётгани ҳақидаги умумий тасвир билан
танишдим ва айтиш
мумкинки, бу тузилма
келажак учун тайёр. Бундан
ташқари халқаро
мусобақлар учун лозим бўладиган тизимни янада
ривожлантириш керак.
Бугун мен иккита бинода
бўлдим, бири Форумлар
саройи ва иккинчиси
Маънавият маркази. Бир сўз билан айтганда Ўзбекистон
ФИФА конгрессини қабул
қилишга тайёр. Нафақат
конгресс, балки терма
жамоалар иштирокидаги
мусобақаларни ҳам қабул қилиши мумкин, фақат
миллий терма жамоалар
ўртасидаги эмас. Чунки бу
мусобақа мезбонлари 2022
йилга қадар аниқлаб
қўйилган. Умид қиламанки, 2030 йилда Ўзбекистонда
жаҳон чемпионатини
ўтказиш имконияти бўлади.
Жаноб Усмонов ва бошқа
ходимлар учун айтишим
керак, ҳозир буни кутишга вақт йўқ. Аммо ҳеч қачон ҳеч
қачон деманг ва биз борига
қараб интиламиз. Зепп Блаттернинг
нутқидан сўнг матбуот
анжуманининг савол
жавоб қисми бошланди. - Қизлар ўртасидаги
мундиалнинг олиб
қўйилганини эслаб
ўтдингиз. Шунга изоҳ
бериб ўтсангиз. Яна бир
таклиф, футболда фахрийлар катта ўрин
тутади. ФИФАда
фахрийлар билан
ишлайдиган бўлим
борми? - Ҳали таъкидлаб ўтдим, биз
бу ерда бўлиб ўтган ишлар
ҳақида эмас, балки
бўладиганлари ҳақида
гаплашишга келдик. Ўтган
ишга саловот. Лекин барибир ахборот сифатида сизга
айтиб ўтишим керак, бу
ҳолат учун барча
масъулиятни ФИФА ўз
зиммасига олади. Бу ўринда
ЎФФнинг ҳеч қандай айби йўқ. Бу иш аввалдан
нотўғри йўлдан қўйилганди
топширар эканмиз, аввало
диққатлироқ бўлишимиз ва
ишни яхшироқ ўргатишимиз
керак эди. Мен бугун расман ФИФА президенти сифатида
узр сўраш учун келдим.
Мираброр Усмонов ва халқ
олдида узр сўрайман. Биз
келажакда кўплаб ишларни
амалга оширишимиз лозим ва мен шуни айтиш учун
келдим. Таъкидлаш лозим,
"Беайб Парвардигор!” Иккинчи саволингизга
келадиган бўлсак, бу менинг
Ўзбекистонга учинчи
ташрифим. Бу ҳолат жаноб
Усмонов билан яхши
алоқада эканимдан далолатдир. - Яқин орада ёшлар ёки
ўсмирлар ўртасидаги
жаҳон чемпионатларини
Ўзбекистонга бериш
имкониятлари қанақа? - Аввало савол учун рахмат.
Ўзбекистоннинг ФИФА
турнирларига мезбонлик
қилиш имконияти
шундайки, яқин келажакда
бунинг иложи бор. Агар ФИФА тақвимига қарайдиган
бўлсангиз, 2015 йилда 20
ёшгача бўлганлар ўртасида
жаҳон чемпионати Осиёда
ўтказилиши мумкинлигини
кўрасиз. Ўзбекистон ушбу мусобақани қабул қилишга
яқин турибди. Биз юз йиллик
тўйга келишни ният
қилганмиз. Албатта бу
байрамга қуруқ келмаймиз.
Қандай совға билан келишимиз эса байрам
санасига боғлиқ. Аммо
аввалдан шуни айтишим
мумкин, биз бу байрамга
қуруқ келмаймиз. Яна бир
нарсани қўшимча тарзда айтиб ўтмоқчиман, 20 ёшгача
бўлган мусобақани ўтказиш
бу 52 та ўйинни қабул
қилиш дегани. Бу эса 6 та
стадион керак дегани.
Айтиш лозим, йигирма ёшлилар ўртасидаги жаҳон
чемпионати ФИФАнинг
муҳимлиги жиҳатидан
иккинчи ўринда турадиган
мусобақасидир. Бу турнирга
телевидениенинг эътибори ҳам катта бўлади. Сизга омад
тилайман. - Бугун кўз тегмасин,
Ўзбекистонда нафақат
эркаклар ўртасида,
балки аёллар футболи,
футзал, мини футбол
ривожланмоқда. Охирги иккита мусобақада
ампутантларимиз
ғолибликни қўлга
киритдилар. Аммо бу
мусобақани ташкил
қилишда муаммолар бор. ФИФАнинг бунга
нисбатан кўзлаган
режаси борми? - Албатта бу
муваффақиятлардан биз
жуда ҳам хурсандмиз.
Футбол тараққиётида
бизнинг ўрнимизни
таъкидлаб ўтганингиз учун ташаккур айтаман. ФИФА
тақвими шунчалик тиғиз ва
шу қадар мусобақаларга
бойки, унга бошқа
нуфузлироқ мусобақаларни
қўйиш учун бирор бир сана ёки жой йўқ. Бир йилда 365
кун бор, бу йил 366 кун
бўлади. Бизда бир кун
кўпроқ вақт бор, аммо бу
ҳам етарли эмас. Лекин биз
бу нарсани алоҳида кўриб чиқамиз ва матбуот
анжуманининг якуний
қисмида яна бир нарсага
алоҳида эътибор бериб
ўтмоқчиман. ЎФФ болалар ва
ўсмирлар футболини ривожлантирмоқда. Бу нарса
фақат қоғозларда қолиб
кетмасдан, балки бу ишни
кичик ўйингоҳ ва
майдончалар қуриш орқали
бажармоқмоқда. Биз Ўзбекистондан бу
тажрибани ўргансак арзир
экан. Сўзим якунида айтиб
ўтмоқчиман, футбол дегани
бу интизом ва ҳалол ўйин.
Шу билан бирга ҳам руҳан, ҳам жисмонан бирдам
бўлиши лозим. Биз ҳеч қачон
ёлғиз қолмаслигимиз керак.
Бунда мағлубиятга учрашни
ҳам ўрганиш керак. Футбол
бу мактабдир. Нафақат мактаб, балки умид берувчи
жиҳат ҳамдир. Яъни мағлуб
бўлган тақдирингизда ҳам,
кейинги ўйинга қадар ғалаба
умидида яшайсиз. Мана
ҳозир турнир жадвалини кўришингиз мумкин
(Блаттер чап томонда турган
Ўзбекистон чемпионати
турнир жадвалига имо
қилди), унда 26 та учрашув
кўриниб турибди. Камида шунча марта биз ғалабага
умид қиламиз. Футбол сизга
ҳиссиётларни беради.
Футбол бу ўйин ва у
инсонларни бирлаштиради.
Ундан лаззат олинг ва ундан ҳам аввал ҳаётдан лаззат
олинг! Матбуот анжумани
якунлангач, ФИФА
раҳбариятининг
Ўзбекистонга ташрифи
учун махсус тарзда
тайёрланган вимпелнинг тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимотдан сўнг
журналистлар ФИФА
президенти билан
суратга тушдилар.
Категория: Sport yangiliklari | Просмотров: 1544 | | Рейтинг: 5.0/3
Всего комментариев: 4
Bek_akan24.07.2012 02:48
Bek_akan24.07.2012 02:50
MuroD_BoY24.07.2012 04:17
MuroD_BoY24.07.2012 04:17
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Iyul 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2021Хостинг от uCoz