Футбол уюшмалари халқаро федерацияси антидопинг қоидаларини бузганлиги учун Бразилия футбол конфедерациясини жаримага тортди, дея хабар беради ФИФА матбуот хизмати.
Маълум бўлишича, бразилияликлар футбол бўйича миллий терма жамоа аъзоларидан бирининг допинг тестига доир маълумотларини тақдим этмаган. Бразилия тўлаши керак бўлган жарима миқдори 10,7 минг долларни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, август ойи ҳолатига кўра Ўзбекистон ФИФА футбол терма жамоалари рейтингида 59-ўринда кетмоқда.