SHERLAR.BIZ Dushanba, 30.12.2024, 21:12
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 286
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 5
Mexmonlar: 5
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 20 » Феруза Жуманиёзова: "Мухлисларнинг ишончи учун ҳам санъатга қайтишим керак"
15:47
Феруза Жуманиёзова: "Мухлисларнинг ишончи учун ҳам санъатга қайтишим керак"
Унинг санъат оламида кўринмай қолгани, мана, беш йилдирки, ҳамон сирлилигича қолмоқда. Бугун эса у яна санъатга, жонажон мухлислари ҳузурига қайтди.

— Феруза, келинг, суҳбатимиз бошиданоқ сўнгги йилларда кўринмай қолганингизга ойдинлик киритсак.
— Аёл қайси касбда, ким бўлиб ишлашидан қатъи назар, унинг асосий ўрни оилададир. Ёши улуғ катта санъаткорларимиздан бири билан суҳбатда бўлганимда "Феруза, мен санъат, машҳурликнинг ортидан қувиб фарзанд кўрмадим. Вақт оқар дарёдек ўтар экан. Инсондан эзгу амаллари билан бир қаторда яхши фарзандлар, ибратли оила ҳам қолиши керак экан” деган эди. Шу гапларни эшитган чоғимда албатта оила қуриб, этагим тўла бола бўлади деб ният қилдим. Яхши ният — ярим мол экан, ўзим билан бир синфда ўқиган йигитга турмушга чиқдим. Аммо фарзандли бўлишим ўта оғир кечди. Кетма-кет икки фарзандим нобуд бўлганини кўпчилик мухлисларим яхши билишади. Сўнг Аллоҳ менга ўғил ато этди. Бу орада 5 йил ғизиллаб ўтиб, мухлисларимни анча соғинтириб қўйганимни ҳам сезмай қолибман.

— Тўйингизнинг овозаси тарқамади. Матбуотда ҳам бу ҳақида айтилмади. Ё буни ўзингиз хоҳламадингизми?
— Йўқ, нега энди? Тўйимиз Хоразмда бўлди. Тошкентга келиб деярли ҳамма таниш-билишларимни, санъаткор дўстларим, дугоналаримни тўйга айтдим. Агар тўйимни ошкор этишни истамаганимда, ҳеч кимни тўйга айтмаган бўлардим. Аммо негадир энг ишонган дўстларим, ўзимга яқин деб билган санъаткорлар тўйимда қатнашишни ўзларига эп билишмади. Тўйимга борганларга нисбатан ҳурматим янада ортди.

— Фарзандингиз кўпроқ ўзингизга ўхшабди, унинг тарбияси билан ким шуғулланяпти?
— Тўғриси не умидларда Яратгандан тилаб олган боламни энагага беришга юрагим бетламади, шу сабаб ҳам фарзандимни онам билан бирга парвариш қиляпмиз. Тўғрироғи, унинг тарбияси билан асосан онам шуғулланади.

— Қайнона-қайнотангизнинг ижодингизга нисбатан муносабатлари қандай, умуман олганда, сиз келинлик вазифасини қай даражада бажара оляпсиз?
— Қайнонам ўзимнинг ўқитувчим. Мени ўқувчилик даврларимданоқ яхши билганлари учун келин қилди. Улар ҳозир Хоразмда яшашади. Лекин ҳар сафар уларникига борганимда келинлик вазифамни адо этиб, дуоларини олиб қайтишга ҳаракат қиламан. Кўпчилик санъаткор аёлларнинг уй юмушларида уқуви йўқ деб ўйлайди. Хоразмга, қайнонамникига борганимда мени бир кўрсангиз эди. Бошимда рўмол, эгнимга уй кийимларини кийиб, хизматга киришаман (ўйланиб). Ҳозир бир воқеа эсимга тушди. Болалигимда онам тандирда нон ёпарди. Ўша вақтларда уч яшар қизча эдим. Бир куни тандирнинг атрофида ўралашиб юрганимни кўриб: "Қани бу ерга кел-чи” деб қўлимга чакични бериб ноннинг устига чиройли қилиб ургин деб топшириқ бердилар. Болалигимга бориб ҳалигини хамирнинг устига текис-нотекис қилиб урсам, қўлимга санчқини тиқиб: "Мен сенга чиройли қилиб ургин деяпман” дерди. Бешинчи синфда ўқиб юрганимда мустақил нон ёпа бошладим. Бўйим тандирга зўрға етарди. Ўшанда онам яхшиям шундай тарбия бериб уй юмушларини ҳам ўргатган экан...

— Оилангиз ҳақида гапираётганингизда кўзингиз чақнаб кетяпти. Бахтлимисиз?
— Агарда фақатгина "ҳа” деган жавоб бутун бахтимни ифодалаб берганда эди, "ҳа” деб қутулган бўлардим. Муҳими биз бир-биримизга ишонамиз, қўллаб-қувватлаймиз. Тўғрисини айтаман, бугун ижодга қайтишга руҳий мадад берган, ўзимга нисбатан ишончимни кучайтирган, эртанги кунга нисбатан умид чироғини ёққан ҳам турмуш ўртоғим бўлади. Биргина мисол, мен шу вақтгача компьютер, интернет у ёқда турсин, ҳатто замонавий қўл телефонларни ҳам ишлатишни билмайман. Лекин турмуш ўртоғим бўш вақтларини менга ажратиб, интернетни ўргатади. Қайси қўшиқларимни одамлар кўчириб тинглаётганини, концерт дастурларим, клипларимни интернетда қайси давлат орқали томоша қилишаётганини айтиб, кўнглимни кўтаради. Менимча, ҳақиқий оила ана шундай бўлиши керак.

— Турмуш ўртоғингиз қайси касб эгаси?
— Тадбиркор, муҳими маошлари яхши (кулги кўтарилди).

— Сизни байрам билан табриклайдиганлар сони ҳам ўғлингиз дунёга келгач яна биттага кўпайибди. Турмуш ўртоғингиз бу кунда сизга қандай туҳфа тайёрлайди.
— Мен кинофильмларда йигитларнинг қизлар учун ўз қўли билан алоҳида байрам дастурхонини тайёрлаб, стол четига шам ёқиб, севган ёрининг кўзини боғлаб, қўлидан етаклаб олиб келганини кўрганимда: "Қанийди менинг ҳаётим ҳам шундай бўлса” деб ният қилгандим. Тилакларим Яратганга етиб борган эканми, турмуш ўртоғим айни мен истагандек чиқди. Ҳар байрамда қўлидан келса-келмаса, ширинликлар, турли хил салатлар, мен яхши кўрган таомларни пиширади. Стол устида эса одатдагидек менга аталган бир дона атиргул. Ана шунинг ўзи менга ҳар қандай ҳашаматли ресторану шоҳона дастурхондан афзалроқ.

— Бугун санъатнинг қозонида қайнамаяпсиз ва ўз-ўзидан ўтган вақт ичида томошабинга айландингиз. Хўш, кимларнинг ижодидан кўнглингиз тўляпти.
— Ҳа, бугун ТВни жуда кўп кузатяпман. Хонандалар кўпайиб, хилма-хил қўшиқлар чиқаётгани билан сифат бироз йўқолиб бораётгандек. Айни кунларда Зиёда, Муниса Ризаева каби хонанда қизларимизнинг қўшиқларини яхши кўриб эшитяпман. Муҳими, уларнинг қўшиқларида ҳам Европа услуби, ҳам шарқона услуб бор.

— Эртага ўзингиз санъатга қайтгач, қандай янгилик қилмоқчисиз?
— Аввалги Феруза билан бугунгисини солиштириш жуда қийин. Бугун ичимда ғалаён кетяпти. Айтилиши керак бўлган қўшиқлар, нолаларим вулқондек отилишга тайёр турибди. Орада шунча вақт танаффус қилган бўлсам-да, мухлисларим бисёр. Уйимга меҳмонга келишади, қўнғироқ қилишади. Ана шу мухлисларнинг ишончи учун ҳам мен санъатга қайтишим керак деган фикрга келдим. Яқинда хоразмча йўналишда шўх, кўнгилга ёқадиган, ҳар қандай кишини ўйнатиб юборадиган қўшиқ тайёрладим. Насиб қилса, шу қўшиғимни Наврўз байрами арафасида мухлисларимизга ҳавола этаман.

— Мухлисни алдамчи дейишади. Лекин сизнинг мухлисларингиз жуда содиқ чиққан кўринади.
— Нимаси айтасиз, Марямхон исмли бир мухлисам бор. Ишонсангиз, шу қиз кўзим ёриётган вақтда ҳам туғруқхонада онам билан ёнимда турди. Бир санъаткорни яхши кўриш шунчалик бўлар ахир. Уларнинг меҳрини қайтаришга келсак, ўзим ҳам бу ҳақда жуда кўп ўйлаб қоламан. Лекин ҳар замонда уйимга келиб, опажон, сиз санъатга қайтсангиз бўлди, шунинг ўзи энг катта меҳрингиз бўлади дейишади. Демак, мен нафақат онам, фарзандим ёки ўзим учун, балки озми-кўпми, мухлисларим учун ҳам қайтишим керак. Балки аввалги машҳурлигимни қўлдан бой бергандирман. Лекин чиқмаган жондан умид, деб бекорга айтишмайди.

Қамариддин ШАЙХОВ суҳбатлашди
Фотомухбир Равшан ШОКИРОВ
Категория: Shou biznes olami | Просмотров: 828 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz