SHERLAR.BIZ Shanba, 21.12.2024, 17:59
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 30
Mexmonlar: 30
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Yanvar » 23 » Farzandlar Jannat rayxonlaridir
07:11
Farzandlar Jannat rayxonlaridir
ФАРЗАНДЛАР ЖАННАТ
РАЙҲОНЛАРИДИР! Фарзанд Аллоҳ таолонинг бандага
берган бебаҳо неъмати ва
омонатидир. Инсон
Аллоҳнинг бу неъматига
ношукурлик қилмаслиги ва
Аллоҳнинг омонатига xиёнат қилмаслиги зарур.
Фарзанд дунёга келиши
билан уни тарбиялаш,
муҳофаза қилиш лозим
бўлади. Пайғамбаримиз
(с.а.в) бир ҳадиси шарифларида:
«Фарзандларингизга одоб
ўргатинг ва одобларини
чиройли қилинг» деган
бўлсалар, бошқа бир ҳадиси
шарифда: «Фарзандларингизни
Аллоҳнинг амрларига
бўйсунишга ва Аллоҳ
қайтарганларидан
сақланишга буюринглар.
Чунки мана шу нарса уларни дўзаxдан сақловчидир»
деганлар.
Албатта, фарзанд Аллоҳ
таоло томонидан ато этилган
улуғ неъмат ҳисобланади.
Фарзанд инсон қалбидаги энг олий мақсадлардан бири
бўлиб, ота-она ўз
ҳаётларини шулар орқали
янгилаб давом этади. Шунинг
учун Аллоҳ таоло Қуръони
каримда марҳамат қилиб: “Мол-мулк, фарзандлар дунё
ҳаётининг зийнатидир...” –
деб таъкидлаган.
Ислом дини бола тарбиясига
ўта синчковлик билан
ёндашиб, доимо унинг тарбияси билан машғул
бўлишга буюради. Ота-она
ўз фарзандининг инсонлар
билан xуш муомалада
бўлиши ва ростгўй,
омонатдор, катталарга ҳурмат ва кичикларга
шафқатли бўлиши учун
масулдирлар. Фарзандининг
ёмон xулқ ва сўзлардан,
қабиҳ иш ва ёмон
одатлардан пок бўлиши учун ҳам ота-она
жавобгардир. Фарзандини
юриш туришидан, кийиниш
одобларида бошқаларга
кўр-кўрона тақлид
қилишидан қайтариши ва уни ўзининг диний ва
миллий қадриятларини
эъзозлайдиган инсон қилиб
вояга етказиш ҳам ота-
онанинг бурчидир.
Пайғамбаримиз (с.а.в): «Фарзандларингизга ва
аҳлингизга яxшиликни
таълим беринг ва уларга
одобни ўргатинг» деганлар.
Ушбу масъулиятни ҳис этган
ҳолда барча ота-оналар ўз фарзандларининг тарбиясига
жиддий эътибор беришлари
ва ҳар қандай шароитда ҳам
фарзанд тарбияси билан
шуғилланишга вақт
топишлари лозим. Чунки, фарзанддаги ёмон аxлоқ ва
унинг ноxуш оқибатлари
учун аввало ота-она
масъулдир. Ва фарзандининг
ёмон xулқидан энг кўп азият
кўрадиган ҳам ота-онадир. Ҳар бир ота-она ўз
фарзандини яхши, баркамол
инсон бўлиб етишишини
орзу қилади. Катта бўлиб
жамиятда ўзига муносиб
ўринни эгаллагач, ватанига содиқ, элу халқининг
хизматига тайёр, виждонли
ва диёнатли бўлишлигини,
албатта, фарзанд ўстирган
ҳар бир ота-она ният қилади.
Ана шу орзу кўрсатма ва иршодларга амал қилиш
бахт-саодат гаровидир.
Аллоҳ таоло Қуръони
каримда марҳамат қиладики:
“Эй, имон келтирганлар!
Ўзларингизни ва оила аъзоларингизни ёқилғиси
одамлар ва тошлар бўлмиш
дўзахдан сақлангиз...”.
Демак, ҳамма ўзини билиб,
фақат ўзининг жонини
қутқариш ғамини еб, аҳлия ва фарзандларимизни эса
фақат моддий жиҳатдан
таъминлаш билан
кифояланиб қолмасдан,
уларнинг ҳам бу дунёда ва
ҳам охиратда аҳли солиҳ бўлишлари учун
қайғуришимиз лозим
бўлади. Муқаддас динимизда
ёшларнинг одоб-ахлоқи,
таълим-тарбиясига эътибор
бериш энг муҳим масалалардан саналади.
Собит Баноний деган бир
улуғ зот айтадилар: «Бир
жойда бир киши отасини
ураётган экан. Айтишдики:
“Бу нима қилиқ?» Отаси айтди: “Унга индаманглар,
мен ҳам отамни мана шу
жойда урган эдим, мен ҳам
бу ерда ўғлимдан калтак
ейиш билан ўшани
бошимдан кечиряпман! Бу ўшанинг учун ураяпти. Унга
ҳеч бир таъна йўқ! Ота-она
мана шундай аянчлик
холатга тушмаслиги учун
ҳам фарзандларининг
тарбиясини ёшлигидан чиройлик қилиб бориши
лозим.
Пайғамбаримиз (с.а.в):
«Фарзандларнинг ота-она
устидаги ҳақлари учтадир:
туғилса яxши исм қўйиш, ақли кирса илм ўргатиш,
балоғатга етса уйлантириш
ёки турмушга бериш»,
деганлар.
Ҳазрати Умарнинг олдига
бир ота ўғлини олиб келиб: «Бу ўғлим менга оқ бўлди»,
деди. Ҳазрати Умар ўғилга:
«Отангга оқ бўлишда
Аллоҳдан қўрқмайсанми?»
деб гапирди. Шунда ўғли:
«Эй ҳазрат! Ўғилнинг отада хаққи йўқми?» деди. Ҳазрати
Умар: “Ҳа бор!” деб
юқоридагиларни санадилар.
Шунда ўғил: «Аллоҳга
қасамки Отам менга Жуъал
(кўршапалак) деб исм қўйди, бу сабаб мен
дўстларим орасида доимо
масxара бўлиб келдим. Отам
менга илмдан бирор нарса
ўргатмади. Дўстларим бир
неча фарзандли бўлишди ҳамки, отам мени
уйлантирмади, отам ўзининг
бурчларидан бирортасини
бажармади», деди. Ҳазрати
Умар, Аллоҳ ундан рози
бўлсин, унинг отасига қараб: «Ўғлимни оқ қилдим, дейсан,
у сени оқ қилибди, йўқолгин
мени олдимдан!” деди.
Пайғамбаримиз (сав)
марҳамат қиладилар:
“Болаларингизга одоб беринглар ва одобларини
чиройли қилинглар”.
Бошқа бир ҳадисда эса:
“Бирорта ота ўз фарзандига
хулқ одобидан афзалроқ
мерос беролмайди” – деб марҳамат қилган эканлар.
Демак, ота-оналар ва
узтозлар ёш фарзандларга
одоб-аҳлоқ, илм ва касб
ҳунарларни мукаммал
ўргатиб қизиқтиришлари лозим, чунки уларда шу
вақтда ақлий ва жисмоний
давр бўлади. Айниқса, улар
учун илм олиш жуда муҳум
бўлади. Ҳазрати Одам (а.с.)
дунёвий илм туфайли фазилатга эга бўлиб,
фаришталарнинг таъзимига
сазовор бўлдилар.
Одатда оналар ўз
болаларининг хато ва
камчиликларини отасидан яширишга ҳаракат
қиладилар. Айтсам уришади,
боламга қаттиқ тегади деб,
йўл қўйган хатолари, қўл
урган майда-чуйда
жиноятларини отасига ўз вақтида айтмайдилар.
Натижада бола ўз вақтида
танбеҳ олмагандан кейин,
бориб-бориб, каттароқ
жиноятларни ҳам
қўрқмасдан қилаверишга ўтиб қолиши мумкин.
Шунинг учун фарзанднинг
баркамол инсон бўлиб
етишишида онанинг хизмати
жуда зарур ва муҳимдир.
Фарзандларнинг келажакда қайси тоифадаги кишиларга
ўхшаб қолиши ҳақида
Жаноб Расулуллоҳ (сав)дан
бир ҳадиси шариф ворид
бўлган:
“Ҳар бир фарзанд мусулмончиликни қабул
қилаверадиган табиат билан
туғилади, лекин уни
яҳудийга айлантириб
юборадиган ҳам, насроний
ёки мажусийга айлантириб юборадиган ҳам унинг ота-
онасидир”.
Ватанимиз тараққиёти,
халқимизнинг бахт-саодати
йўлида ёшларимизни илму
фан ва касбу ҳунарли бўлиб етишишлари йўлида
давлатимиз қилинаётган
ғамхўрлик билан бирга ота-
оналарнинг ҳаракатлари ҳам
жуда аҳамиятлидир.
Бинобарин, ёшлар тарбиясига эътиборни
кучайтириш билан ўз
зиммаларимиздаги
масъулиятларни аъло
даражада адо этишимизда
Аллоҳнинг ўзи куч-қувват ато этсин!
Юқоридаги ҳадис ва ибратли
ҳикоялардан фарзанд
тарбияси нақадар аҳамиятли
иш эканлиги кўриниб
турибди. Шу ўринда фарзанд тарбияси бир неча
босқичлар, жихатлардан
иборат эканлигини
айтишимиз лозим. Уламолар
қуйидаги жихатлар энг
муҳим эканини айтишган. Биринчи; иймоний тарбия.
Фарзанд ақли шакллана
бошлаши билан унга иймон
масалаларини ўргатиб
бориш шарт. Фаҳмлай
бошлагандан бошлаб ислом арконларини, ҳалол ва
ҳаромни, шариатнинг
бошланғич маълумотларини
таълим бериш лозимдур.
Пайғамбаримиз (а.с) «Ёш
болаларингизга биринчи бўлиб «Ла илаҳа иллоллоҳ»
калимасини эшиттиринглар»
деганлар . Чақалоқнинг ўнг
қулоғига азон, чап қулоғига
такбир айтиш одати ҳам
ушбу ҳадисни қувватлайди. Ёш болаларга иймоний
тарбия бериш давомида
ақллари етадиган сўзларни
айтиш лозимдур.
Тарбиянинг иккинчи тури
аxлоқий тарбиядир. Умумий тарбиядан сўнг фарзандга
чиройли одоб, гўзал аxлоқ
ва фазилатларни ўргатиш
аxлоқий тарбиядир. Бир
ҳадисда Пайғамбаримиз (а.с):
«Мен гўзал xулқларни мукаммал қилиш учун
юборилганман», деганлар.
Бу ҳадис фарзандларни
гўзал xулқ билан тарбиялаш
пайғамбарлик
вазифаларидан бири эканига далолат қилади.
Тарбиянинг учунчи тури
жисмоний ва баданий
тарбиядир. Ота-она бола
вужудининг тўғри
ривожланиши, жисмининг қувватли бўлиши,
баданининг соғлиги учун
масъулдир. Болани етарли
миқдорда ва тўғри
овқатлантириш, уxлатиш
каби ишлар бадан тарбиясига тегишлидир .
Xудди шундай
касалликларнинг олдини
олиш, касал бўлса
даволатиш ҳам шулар
жумласидандир. Жисмоний тарбияда болаларга xос
турли ўйинлар, жумладан,
югуриш, сузиш, камон отиш,
кураш каби спорт
машғулотлари катта
аҳамиятга эга ва ҳадисларда тарғиб қилинган. Ҳозирги
кундаги долзарб
муоммоларлардан бўлмиш
тамаки маҳсулотларини
чекишдан ота-она аввало ўзи
сақланиб, сўнгра фарзандларини ҳам бундан
қайтаришлари лозимдир.
Чунки чекишнинг зарарли
оқибатлари хеч кимга сир
эмас ва чекиш жисмоний ва
баданий тарбия асосларига xилоф.
Тарбиянинг тўртинчи тури
ақлий тарбиядир. Бунда ота-
она болаларига фойдали
илимларни, жамоат учун
керакли касб-хунарларни ўргатишлари лозимдир. Бу
ҳақда Қуръони карим ва
ҳадисда кўплаб тавсия ва
кўрсатмалар мавжуддир.
Фарзанд тарбиясини
мукаммал ва сидқидилдан адо етишнинг мукофоти
икки дунёда ҳам улуғдир.
Мана шу мукофот
барчамизга насиб этсин. Раҳматуллоҳ
САЙФУДДИНОВ
Тошкент шаҳридаги
“Хўжа Аламбардор”
жомеъ масжиди имом
хатиби “Йил имоми – 2011” кўрик
танлови ғолиби
2012 – йилнинг “Энг фаол
имом хатиби”
Имом Бухорий халқаро
маркази XХ - давра битирувчиси
Категория: Qiziqarli malumotlar | Просмотров: 915 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 1
Nilufarxon_9623.01.2013 08:52
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz