SHERLAR.BIZ Sheshanba, 10.12.2024, 23:57
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Yanvar » 27 » Фаришта аёл, камбагал бахти ёки бойлик ортикча
11:19
Фаришта аёл, камбагал бахти ёки бойлик ортикча
Бир неча кун аввал Россиянинг машхур "Пусть говорят" кўрсатувининг навбатдаги "Турецкий Гамбит" номли сони эфир юзини кўриб, миллионлаб одамларни қалбини ларзага солди. Оналик мехри чегараси йўқлиги намоёнланган бу кўрсатувда аварияга учраб, тўшакка михланган рус йигитини Туркиялик аёл уйига олиб келиб парваришлаётгани ва унинг оёққа туришига умид билан унга Умут ( Умид) деб исм бергани хақида. Аёлнинг ўз ўғиллари хам бу касал йигитга ўз яқинидан хам яқинроқ муносабатда. 4 йил аввалги Умутни кўринишидан бугунги кунни фарқини кўрсангиз ажабланасиз. Қилтириққина ўсмир семириб , 4 йилда йигит холатига келмоқда. -Умутни онаси бир куни излаб келишини истасам, бошқа тарафдан истамайман. Агар оёққа туриб, мендан ўз оиласига кетса ва ортига хам қарамаса барибир уни яхши кўравераман. Бу жуда оғир... Воқеалар ривожи янада таъсирли... Аёлнинг собиқ эри бу уйга энди шу йигитчани деб келади.... Бора бора воқеалар шу қадар кечадики...бир фильм дейсиз. Хар бирида туб маъно... Хаммаси негизга тақалади... Умутни асраб олган аёл ўз онаси билан бир неча йил гаплашмаган, сабаби уни онаси эмас, бувиси катта қилган. Онаси билан учрашиш лавхалари хам кўрсатувга киритилган (онаси қизидан ёш кўринади тавба) Журналист қиз ўз қизини бағрига босишни айтса, у гапни буриб юборади. Қизи йиғлаб шу гапни айтади: "Қорнида олиб юрганмас, мехр бериб катта қилган аслида она экан, Умутга бўлган мехримни энди тушуняпсизми".. Биринчи маротаба онасига бор гапни айтиб олади. Нихоят онаси қизини бағрига босади. Онаси Умутдан қутуилишини тавсия этган, лекин бу аёл ва унинг эри йигитчани дардини болаликдан ўзларида хис этишган, бири онасиз ўсди, иккинчиси хам етим бўлган. Ва хар иккиси бу йигитчага ўзлари сезган ёлғизликни раво кўра олмайди, шунинг учун ажралган бўлсалар хам, уларни Умут бирлаштириб турибди. Кўрсатувни кузата туриб, ичимдан бир фикр ўтди: Мана шундай одамлар борки, хали Қиёмат келгани йўқ... Қизиғи,бироз ўтмай шу фикрни шу кўрсатувдаги бир аёл айтганида юзимга табассум югурди. Аёл студияга кириб келганида одамлар унга тик туриб қарсак чалишди. Кўзимга ёш келди маниям... одамлар ўз жигарига бундай қарамай "сиделка" ёллайдиган бир даврда бу лавха мениям қалбимни бир титратди. Қизиғи Гулсум (Умутни асраб олган аёл) аввал бой бўлган ва шифохонада қариндошига қараб турган пайти Умутни шифохонага келтиришган. Шу тобда у қизиқ иқрорлик билдиради: -Агар аввалги бой холатимда қариндошим касал бўлганида мен "сиделка" ёллаган бўлардим, лекин Умутни учратмаган бўлардимда.. тақдир. Оллох бойликни биздан олиб қўйди ва Умутни синов сифатида берганини тушундим. Лекин бойлик ўрнига менга бахт берди! Йўқ... тақдир эмас, мен бир вақтлар айтган гапим яна исботланди! Инсон бой бўлиб истаганига етишиб боравергач у бахтдан йироқлаша бошлайди. Энг қувноқ инсон барибир камбағал, энг мехрлиси хам ва энг тушунадигани хам. Нимагадир интилиб, ишониб харакат қилиб яшашдан катта бахт йўқ. Бир сўз билан етказиб беришим қийин, ўзингиз бу кўрсатувни сонини кўринг: ЮТУБДА томоша қилмоқ. Бонунинг "Қора тун" қўшиғи мусиқаси хануз долзарб... Шарқона мавзуда ундан хануз фойдаланишлари, ўзбек мусиқаси шарқ тимсоли эканлиги қувончли хол...
Категория: Qiziqarli malumotlar | Просмотров: 833 | | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz