Главная » 2013»May»1 » Фарғоналик қизлар республикада энг орастаси деб топилди
02:05
Фарғоналик қизлар республикада энг орастаси деб топилди
Ўзбек Миллий академик драма театрида "Ораста қизлар” республика фестивали бўлиб ўтди.
"Обод турмуш йили” Давлат дастури доирасида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ташкил этилган ушбу фестивалда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги умумий ўрта таълим мактаблари, коллеж ва лицейларда фаолият кўрсатаётган "Ораста қизлар” тўгараги аъзолари иштирок этди, деб хабар беради ЎзА.
Мамлакатимиз таълим масканларида ташкил этилган "Ораста қизлар” тўгараклари қизларни ҳаётга тайёрлаш, эрта турмуш қуришнинг олдини олиш, никоҳ ёшидаги қизлар ўртасида оила муқаддаслиги, ўзаро муносабатлар ҳақида кенг тушунча беришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
"Ораста қизлар” республика фестивалида мактаблар, коллеж ва лицейларнинг 800 минг нафардан ортиқ ўқувчиси иштирок этди. Ғолибларни мамлакат босқичига саралаш жараёнида тўгараклар фаолияти, қизларнинг сиёсий-ижтимоий, маданий-маърифий, тиббий-экологик соҳалардаги билимига асосий эътибор қаратилди. Мамлакатимиз туман ва шаҳарларидан энг яхши деб топилган 194 нафар қиз 14 ҳудудий жамоага бирлашиб, мазкур фестивалнинг мамлакат босқичида иштирок этди.
Фестивалда Фарғона вилоятининг "Ниҳол” жамоаси биринчи ўринга лойиқ топилди. Самарқанд вилоятининг "Зукко қизлар” жамоаси иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи ўрин Тошкент вилоятининг "Ниҳол” жамоасига насиб этди.