SHERLAR.BIZ Chorshanba, 18.09.2019, 02:12
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 10
Mexmonlar: 10
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 9 » Фарҳод Тожиев ва Миржалол Қосимов – март ойи лауреатлари
23:39
Фарҳод Тожиев ва Миржалол Қосимов – март ойи лауреатлари
«Бунёдкор» бош мураббийи Миржалол Қосимов «Ой мураббийи» номи учун курашда «Металлург» устози Рустам Мирсодиқовни ортда қолдирган бўлса, «Локомотив» ҳужумчиси Фарҳод Тожиев яққол устунлик билан «Ой ўйинчиси» номини қўлга киритди.
Ўзбекистон чемпионатининг март ойидаги энг яхши ўйинчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича ОАВ ходимлари, журналистлар ўртасида 2 апрель, сешанба куни бошланган сўровнома 8 апрель, душанба куни якунига етди. Сўровнома натижаларига кўра, футбол журналистлари жами 7 нафар мураббий ва 15 футболчига овоз беришди.
«Ой ўйинчиси»ни аниқлаш бўйича сўровномада «Локомотив» ҳужумчиси Фарҳод Тожиев яққол устунлик билан рақибларини ортда қолдирди. Қайд этиш жоиз, «темирйўлчилар» вакили Олий Лиганинг дастлабки 4 учрашувида 6та гол уришга муваффақ бўлди. Жумладан, «Локомотив»нинг март ойида ўтказган барча ўйинларида Фарҳод Тожиев дублни расмийлаштирди. Бунинг самараси ўлароқ, футболчи сўровномада 39 очко тўплаб, энг яқин таъқибчиси, «Бунёдкор» ҳужумчиси Александр Пишчурни 18 очкога ортда қолдиргани ҳолда, сўровноманинг илк лауреатига айланди.
«Ой ўйинчиси» номи учун курашган футболчиларнинг кучли бешлигидан, Фарҳод Тожиев ва Александр Пишчурдан ташқари, «Металлург» дарвозабони Маъмур Икромов, «Бунёдкор» ҳимоячиси Хайрулла Каримовва «қалдирғочлар»нинг бошқа бир вакили – ярим ҳимоячи Олег Зотеев ўрин олган.
«Ой мураббийи» номи учун асосий кураш «Бунёдкор» бош мураббийи Миржалол Қосимов ва «Металлург» устози Рустам Мирсодиқов ўртасида кечди. Бу пойгада жамоаси март ойида Олий Лига баҳсларида бирорта очко йўқотмаган, қўшимчасига, ўз дарвозасидан бирорта ҳам гол олиб чиқмаган, ўз навбатида, дастлабки 4-тур якунига кўра мусобақада яққол пешқадам бўлиб турган «Бунёдкор» устози омадлироқ чиқди – Қосимов Мирсодиқовни 5 очкога ортда қолдириб, март ойининг энг яхши мураббийи деб топилди.
Мирсодиқов қўл остидаги «Металлург» 3-турда «Динамо» билан ўйинда дуранг ўйнаб, очко йўқотган бўлса, «Бунёдкор» Олий Лигадан ташқари, Осиё Чемпионлар лигасида ҳам нисбатан муваффақиятли ўйин кўрсатмоқда ва мусобақа нимчорак финалига чиқиш учун қулай вазият ҳосил қилган. «Ой мураббийи» учун сўровнома кучли бешлигидан, Қосимов ва Мирсодиқовдан ташқари, «Гулистон» бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов, «Локомотив» катта мураббийи Ҳаким Фузайлов ва «Пахтакор» устози Мурод Исмоилов жой олган.
Маълумот ўрнида, март-ноябрь ойларида ўтказиладиган Ойнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи танловиларининг натижалари умумлаштириб чиқилади ва натижалардан келиб чиқиб, ЎзПФЛнинг 2013 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи номи аниқланади.
«Ойнинг энг яхши ўйинчиси» сўровномаси кучли бешлиги:
1. Фарҳод Тожиев («Локомотив») – 37 балл.
2. Александр Пишчур («Бунёдкор») – 19 балл.
3. Маъмур Икромов («Металлург») – 10 балл.
4. Хайрулла Каримов («Бунёдкор») – 10 балл.
5. Олег Зотеев («Бунёдкор») – 9 балл.
«Ойнинг энг яхши мураббийи» сўровномаси кучли бешлиги:
1. Миржалол Қосимов («Бунёдкор») – 36 балл.
2. Рустам Мирсодиқов («Металлург») – 31 балл.
3. Бахтиёр Ашурматов («Гулистон) – 17 балл.
4. Ҳаким Фузайлов («Локомотив») – 15 балл.
5. Мурод Исмоилов («Пахтакор») – 12 балл.
манба: plf.uz
Категория: Sport yangiliklari | Просмотров: 481 | | Рейтинг: 5.0/4
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz