Главная » 2014»Fevral»18 » Facebook фойдаланувчилар ўртасида пайдо бўладиган туйғуни улардан аввал билиб олади
21:46
Facebook фойдаланувчилар ўртасида пайдо бўладиган туйғуни улардан аввал билиб олади
Facebook бу сафар келажакни башорат қилувчи сифатида намоён бўлади.
Компания вакиларининг таъкидлашича, улар икки фойдаланувчи ўртасида туйғу пайдо бўлганини ўзларидан аввал айтиб бера олади.
Ижтимоий тармоқ аналитикларининг айтишларича, улар фойдаланувчиларнинг туйғусини уларнинг муносабатга киришишларидан 3 ой аввал билиб олади.
Туйғуларнинг пайдо бўлганини аввалдан айтишда асосий белги сифатида икки фойдаланувчи орасидаги постлар хизмат қилади, яна ҳам аниқроғи уларнинг динамик ўзгариши.
Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, жуфтлик муносабатга киришишдан 100 кун аввал улар орасидаги постлар сони кўпаяди.
Тадқиқот раҳбари Карлос Дуикнинг айтишича, севишганлар расман фейсбукда муносабатга киришишларидан 12 кун аввал улар орасидаги постлар сони энг юқори кўрсаткичга етади.
Daily Mail нашрининг хабар қилишича, Дуик 460 мингта жуфтликни башорат қила олган.