Главная » 2014»Mart»5 » Facebook Африкага интернетни ғаройиб йўл билан олиб кирмоқчи
12:29
Facebook Африкага интернетни ғаройиб йўл билан олиб кирмоқчи
Facebook ижтимоий тармоғининг Африкага қай йўл билан интернет олиб кирмоқчи эканлиги ҳақида ОАВларда хабар тарқалди.
Маълум бўлишича, Facebook Африкага интернетни учувчисиз бошқариладиган ускуна (беспилотник) орқали олиб кирмоқчи. TechCrunch нашрининг ёзишича, ижтимоий тармоқ 4 март куни дрон ишлаб чиқарувчи Titan Aerospace компаниясини сотиб олиш бўйича музокаралар ўтказган.
Айрим маълумотларга кўра, бу Facebook компаниясига 60 миллион АҚШ долларига тушади. Шартномага кўра, компания Facebook учун 11 минг дона solaro 60 моделидаги учувчичи ускуна ишлаб чиқариш керак. Бундай дронлар қуёш энергиясида ишлайди ва ҳавода 5 йилгача туриши мумкин.
Facebook Titan Aerospace технологиясидан ўзининг Internet.org лойиҳаси учун фойдаланмоқчи. Internet.org жамғармаси 2013 йил август ойида Facebook асосчиси Марк Цукерберг томонидан ташкил қилинган. Лойиҳадан мақсад 5 миллиард кишини интернет тармоғига улашдир. У асосан Африканинг қашшоқ мамлакатларига интернетни олиб кирмоқчи.