Уч йилдан бери мичиганлик Маргарет Жозефнинг ёши, агар унинг Facebook саҳифасига ишонадиган бўлсак, 99 дан ошмаяпти. Гап шундаки, ушбу ижтимоий тармоқнинг техник имконияти пенсионер аёлнинг аниқ туғилган санаси - 1908 йил 19 апрелни киритишга ожизлик қилмоқда. Шу боис, кампирнинг невараси дунёнинг энг йирик интернет компаниясига шикоят хати билан мурожэаат қилди. Одатда аёллар ўз ёшларини яширишади, аммо ёшинг 104 да бўлса, бу ҳақда ўйлашнинг ўзи мантиқсиз, дейди Маргарет Жозеф. Бундан ёшда одам ўз оиласига боғланиб қолади, лекин бундан уч йил олдин пенсионернинг набираси Гейл Марлоу бувисига Facebook тармоғида профил очиб бергач, кекса аёлнинг ҳаёт тарзи ўзгариб кетди. Ўзининг кексалигига қарамай аёл набира, эваралари ҳамда 109 нафар дўсти билан интернетда мулоқот қилишга киришди. Бир қарашда ҳаммаси зўр кетаётганди, бироқ Гейл бувисининг профилида унинг туғилган санасини киритолмади. Чунки, Фейсбукда 100 ёшдан ошганларнинг профил очиши назарда тутилмаган экан. Шу боис, кампирнинг туғилган йили автоматик тарзда бир неча йилга ёшариб қолаверди. Бироқ, Маргарет ая бу йил ўзининг 105 ёшини нишонлайди, лекин у интернетда ҳамон 99 ёшлигича турибди. Бу муаммога чек қўйишни мавсад қилган набира Гейл Марлоу шахсан Facebook асочиси Марк Цукербергга шикоят хати ёзишга қарор қилди. Орадан Фақат бир неча кун ўтгач, Гейл ва унинг 104 ёшли бувиси номига компаниядан жавоб хати келди. Унда ушбу техник ноқулайлик учун узр сўралган ва тез орада бу камчилик бартараф этилиши маълум қилинган.