Июль ойида Европа автомобиль бозори 5% ўсганидан кейин яна пастга туша бошлади. Европа автомобиль ишлаб чиқарувчилар уюшмаси берган маълумотга кўра, август ойида ЕвропаИттифоқи ҳудудида янги енгил автомобиллар сотуви 5% га, ўтган саккиз ой якунлари бўйича эса 5,2% га, яъни 7841 596 тагача тушиб кетган. Бу охирги 10 йил ичидаги январь-август ойида кузатилган энг паст кўрсаткичҳисобланади, дея қайд этади уюшма. Айтиш жоизки, Италия июль ойида савдоларининг ҳажмитушиб кетган ягона йирик бозор эди. Францияда эса бу пайтда енгил автомобиллар савдоси 0,9% га, Германияда 2,1%га, Буюк Британияда 12,7% га, Испанияда 14,9% га ошгани қайд этилган. Бироқ август ойидаЕвропа автомобиль бозорларининг кўпчилигида савдолар ҳажми тушиб кетаётгани кузатилиб, фақат Буюк Британиябозоридагина барқарор ҳолат (ўсиш 10,9%) қайд этилган. Хусусан, Германияда машиналар савдоси 5,5% га, Италияда 6,6%га, Францияда 10,5% га, Испанияда эса 18,3% га тушиб кетган. Август ойида жами 653 872 та автомобильсотилган.
|